9 та фойдали, лекин оммабоп бўлмаган озиқ-овқатлар

9 та фойдали, лекин оммабоп бўлмаган озиқ-овқатлар

Лосось, резавор мевалар, брокколи, бодом ва кале — парҳез дунёсининг супер юлдузлари ҳисобланади. Уларнинг соясида сифат жиҳатидан ҳечам қолишмайдиган, лекин ҳозирча нуфузли ҳуқуқий ҳолатга эриша олмаган озиқ-овқатлар камтарлик сақлаб турибди — ва буни тузатиш керак!

Гулкарам

Бошқа крестгулли сабзавотлар сингари, гулкарам ҳам – C витамини ва клетчаткаларнинг энг яхши манбаи. Брокколидек, унинг ҳам таркибида саратонга бардош берувчи сулфорафан кимёвий моддаси мавжуд.

Сардина балиғи

Сардина – таркибига кўра энг фойдали бўлган омега-3 ёғ кислоталари ва кам учрайдиган B12 витаминларининг жуда бой манбаи ҳисобланади. Шунингдек унинг таркибида кальцийнинг сингиши учун зарур бўлган D витамини ҳам кўп.

Темпе

Темпе ҳам тофу каби соя дуккаклиларидан тайёрланади ва худди шундай оқсиллар, калий ва кальцийнинг ажойиб манбаси ҳисобланади.

Лавлаги

Лавлагида саратон ва бошқа сурункали касалликларга қарши курашишга ёрдам берувчи антиоксидантлар жуда кўп. Бундан ташқари лавлаги шарбати юқори қон босимини туширишга ва мияга қон боришини кучайтиришга ёрдам беради.

Артишок

Артишокларни грилда тайёрлаш ва баргларини ҳам, ўзагини ҳам ейиш мумкин. Бутун артишокни енг ва клетчаткалардан қувват олинг.

Қатиқ

Бу сут маҳсулотининг таркиби жуда кўплаб «яхши» пробиотик-бактериялардан ташкил топган. Ҳозирги вақтда мутахассислар қатиқнинг яллиғланишга ва саратонга қарши хусусиятларини синчиклаб ўрганмоқда.

Қора олхўри

Қуритилган олхўриларда антиоксидантлар ва клетчаткалар кўп. Олхўриларнинг ўзини ейиш ҳам, пишириқларга, смузиларга, бўтқаларга ва гўштли таомларга ҳам қўшиш мумкин.

Ясмиқ дони

Ясмиқ донлари дуккаклилар каби машҳур бўлмаса ҳам, улар каби парҳезнинг супер юлдузи бўлишга арзийди. Ясмиқ донларини тайёрлашдан олдин ивитиш керак бўлмайди, уни шўрва ва рагуда гўштнинг ўрнига ишлатиш мумкин. Чунки унинг таркибида оқсиллар ва клетчаткалар кўп.

Сув ўтлари

Денгиз сувининг зарур моддаларини ўзига сингдириб олган сув ўтлари витаминлар ва минералларга, айниқса кальций ва темирга жуда бой. Шунингдек уларнинг таркибида оқсиллар кўп ва ёғлар эса деярли йўқ.

Манба: Daryo.uz