Баъзан нималардан дам олиб туриш керак?

Баъзан нималардан дам олиб туриш керак?

Иш, атрофдагилар, спорт шахсий ҳаётингизга билинтирмасдан кириб олиши ва сиздан керакли кучларингизни олиб қўйиши мумкин. Баъзан нималардан ва нима учун дам олиб туриш кераклиги тўғрисида қуйидаги маслаҳатларимиз сиз учун фойдали бўлишига умид қиламиз.

  1. Ишдан дам олинг

Ишдан руҳий четлаштирилиш — бу ҳатто ишдан бўш бўлган вақтларингизда ҳам у ҳақда эсламаслик қобилияти.

Кўпчилигимиз билан бутун ҳафта давомида телефон ёки электрон почта орқали боғланиш мумкин бўлади. Кўпинча ўзини ишга бағишлаганлар ҳаётнинг қолган соҳаларида бахтсиз бўлади. Тадқиқотларга кўра, ота-оналарнинг нормаланмаган иш куни болаларнинг ўсиши ва аҳволига салбий таъсир қилиши аниқланган. Ота-оналар ва фарзандлар орасидаги алоқа бузилади. Бунга ота-оналарнинг болаларига кам вақт ва эътибор ажратгани сабаб бўлади.

Агар сиз ётганда ҳам, турганда ҳам иш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, унда қайта юкланиш вақти келибди. Чегара ўрнатинг ва иш лаҳзаларининг уни бузишига йўл қўйманг. Акс ҳолда асабларингиз бузилиши ва шахсий ҳаётингизда муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

  1. Смартфондан дам олинг

Ўртача олганда одам бир кунда 85 марта телефонини текшириб кўради ва беш соатдан ортиқ вақтини интернетда ўтказади. Телефондан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш депрессия, хавотир, стресс, уйқу бузилиши, шунингдек идрок қилишнинг пасайишига олиб келади.

Эрталабки соатларни янгиликларни кўриб чиқишга сарф қилишнинг ўрнига, яхшиси жисмоний машқларга, ижод қилишга, кунни режалаштиришга ва яқинларингизга сарфлаганингиз маъқул.

  1. Одамлардан дам олинг

Ҳар биримизга ўзимиз ёлғиз қолишимиз учун вақт керак бўлади. Фикрларимизни бир жойга тўплаш, бирор нарсани ўйлаб олиш ва дам олиш учун. Шунинг учун бунга бир кунда 20-60 дақиқа вақт ажратинг. Бундай дам олиш — фикрларни янгидан юклаб олиш ва янги ғояларни юзага келтиришнинг ажойиб йўли ҳисобланади.

  1. Дам олинг ва тўйиб ухланг

Биз уйқусиз яшай олмаймиз. Шунинг учун ундан воз кечиш соғлиқ учун хавфли. Соғлом уйқу хотирани, фикрлашни ва диққатни яхшилайди, умрни узайтиради, стресс ва депрессиянинг олдини олади.