​Баҳорги қўёш нуридан юзингизни асранг!

​Баҳорги қўёш нуридан юзингизни асранг!

Дорихоналардан қуёшдан ҳимояловчи кремларнинг юзингиз терисига мосини танлаб, таркиби кўрсатилган ёрлиғида SPF, UVA ва UVB ёзувлари бўлишига диққат қилинг. SPF таркибли кремлар қуёш нури таъсирини синдириш хусусиятига эга бўлса, UVA ва UVB таркибли кремлар офтоб нури таъсирида юзга доғ тушишидан ҳимоялайди. Крем суртишдан аввал керакли тавсиялар билан танишинг:

  • Баҳор мавсуми учун қуёшдан ҳимояловчи кремларнинг 8, 10, 15, 20 ва 25 фоизлилари тавсия этилади.
  • Юзингиз териси қуруқ бўлса, аввал намлантирувчи кремни, унинг устидан қуёшдан ҳимояловчи кремни суртинг. Сабаби SPF кремлар таркибида терини оқартирувчи бирикмалар бўлиб, юз терисини қуритади.
  • Юзингиз териси ёғли бўлса, қуёшдан сақловчи кремнинг ўзини суртиб, сўнг упа ёки тонал кремдан фойдаланишингиз мумкин.
  • Қуёшдан ҳимояловчи кремларни кунига 2-3 мартагача суртиш керак. Ҳар бир суртиш жараёнида аввалгиси илиқ сувда чайилиб, юз териси тозаланади ва қайтадан крем суртилади.
  • Баҳор мавсумида кундузи (эрталаб) намлантирувчи, кечқурун (кечки соат саккиздан ўнгача) озиқлантирувчи таркибли кремлардан фойдаланиш керак.
  • Қизиб турган юзга қатиқ, сузма каби маҳсулотларни суртманг. Сабаби сут-қатиқ маҳсулотлари таркибидаги нордон кислоталар айрим вақтларда терини зарарлантириши мумкин.

Манба: Darakchi.uz