Бўлажак келинчакларга 20 маслаҳат

Бўлажак келинчакларга 20 маслаҳат

Тўйдан олдинги ният

1. Синглим, тўйдан олдин ҳам, кейин ҳам ўйламай гапирадиган янгалар, катта ёшли аёлларнинг никоҳнинг биринчи кечаси, ҳомиладорлик ва туғруқ, қайноналарнинг «анаконда»лиги, эрнинг севмай қўйиши ҳақидаги ваҳимали гапларига қулоқ солма. «Менда бундай бўлмайди! Худо хоҳласа, бахтли яшайман! Қайнонам билан она-боладек бўламан, умр йўлдошим учун бир умрлик севимли ёр бўлиб қоламан!..» дея ЯХШИ ният қил. «Қиз боланинг тўйдан олдин қилган ниятлари амалга ошади» деб сен ҳам кўп эшитгандирсан? Сен бахтли ҳаётингга ишон ва ўйлаганингдек бўлмай, хафсаланг пир бўлишини ўйлама! Унутма, фикрлар моддийлашади. Шундай экан, ўзингга хаёлингда ҳам ёмонликларни «чақирма», фақат яхшиликларни ўйла!

Оналикка тайёргарлик

2. Тўйдан олдинги ниятларинг ичида ОНА бўлиш орзунг ҳам акс этсин. Агар талаба бўлсанг, «тўйдан кейин дарров бўйимда бўлиб қолмасин-да, ўқишимни тугатиб олай, кейин туғаман» дея ўйлама (ҳаётда шундайлар йўқ эмас). Іамма нарса ўз вақтида бўлгани яхши. Қайсидир танишинг ёки қариндошинг, қўшнинг каби бефарзандликдан қийналиб, дўхтирма-дўхтир югуриб юрмаслик учун тўйдан олдин албатта тиббий кўрикдан ўт, лозим топилса, беэътибор қолдирмай, даволан. Ёдингда бўлсин, бу тўйдан кейинги югур-югурлардан кўра сенга ҳар томонлама анча «арзонга» тушади.

Никоҳ кечасида…

3. Илк никоµ кечасида аввало Яратгандан никоµнинг хайрли бўлишини сўра. Қолаверса, келин-куёвнинг бу пайтда икки ракаат нафл намози ўқишида µам µикмат кўп. Бунда «Аллоµим, бизни ва биздан туғилажак фарзандимизни шайтондан йироқ қил» деб дуо қилинади. Ётоғингдан µамиша ёқимли ифор таралиб турсин, чойшабларни тез-тез алмаштириб тур, асосийси, улар µамиша топ-тоза бўлсин. Агар эринг билан қайнона-қайнотангдан алоҳида уйда яшасанг, «ҳеч ким йўқ-ку» дея кийимларингга эътибор бермай қўйма. «Уй иссиқ» деган баҳона билан эрингнинг ёнида очиқ-сочиқ кийимларда юрма. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бунинг натижасида эркакда аёлига нисбатан ҳиссий тўйиниш юзага келади. Шунингдек, «кўча хандон — уй зиндон» бўлмасин. Кўча-кўйга ясан-тусан қилиб, чиройли кийиниб чиқиб, уйда бир аҳволда юрма. Кўпчилик аёлларга ўхшаб қанча кўча кийими бўлса ҳам харид қилавериб, «уй ичига кийишга шуям бўлаверади» дема. Ахир эрталабдан кечгача ишда бўлган эринг сени асосан уйда кўради-да! Шунинг учун уй ичига кийиладиган либосларингга ҳам ҳамиша эътиборли бўл.

«Отангни онангга бепардоз кўрсатма»

4. Эрталаб албатта эрингдан олдин уйғон. Биринчи галда ювиниб, ўзингга оро бери бол. Ўзингни эрингга бепардоз кўрсатма. У ҳеч қачон сени сочларинг тўзиган, қовоқларинг шишган, кўзларинг уйқусираган, эгнингдаги кийимларинг осилган, ярашмаган ҳолда кўрмасин. Ёринг уйқудан турганида, ўзингга ва уйингга зеб берган, нонушталар тайёрланган, деразалар очилиб, уй ҳавоси янгиланган ҳолда бўлсин.

Қайнонанинг рўзғор мактаби

5. Меµнатсевар бўл. Іамма ишни ўз вақтида қил. «Билдим дедим — тутилдим, билмадим дедим — қутулдим» дейдиган келинлардан бўлма. Чаққонлик билан рўзғор юмушларига кириш. Шундай бўлгинки, қайнонанг «келинимнинг оёқ-қўли чаққонгина экан, ишларни мен айтмасам µам ўзидан билиб қилиб қўйяпти» деб қувонсин. Мабодо шундай демаса ҳам чаққонлигингни кўриб, бу гапни албатта кўнглидан ўтказади. Баъзи қайноналар «мақтасам эркаланиб кетади», дейишади-да! Билмаганингни қайнонангдан сўрашга уялма. Сўрамасанг ҳам ўргатаверишига энсангни қотирма, «нуқул ишимдан айб ахтаради, ўргатаверади», дема. Іар битта оила — алоҳида бир давлат, унинг ўзига хос қонун-қоидалари бўлиши табиий. Қайнонанг ўргатмаса, ким ўргатсин? Сабр ва қунт билан ўрган ва бунинг учун кўнглингда норозиликларни эмас, миннатдорчилик ҳисларини уйғот.

Она-бола ўртасига тушма!

6. Қайнона ғийбатини қиладиганлардан бўлма. Эринг яхши-ю, уни дунёга келтирган она ёмонми? Шу аёл бўлмаганида ёнингдаги шундай ёрни қаердан топардинг? Іаётда эрини қайнонасига қарши қайраб, гўёки ўзи томонга «оғдириб» олишга уринадиган ёллар бор. Сен ундайлардан бўлма. Іеч қачон она-бола ўртасидаги меµрга даъвогарлик қилма. Эрингга онасини мутлақо ёмонлама. Она-бола ўртасига совуқчилик туширадиган аёл — охир-оқибат мағлуб бўладиган аёл. Сен эса аксинча бўл, эрингга қайнонангни яхши кўришингни айтиб тур, алоµида уйда яшасанг, «бугун ойижонимдан хабар олдингизми?» дея эслатиб тур. Шунда эринг дунёдаги энг азиз инсони — онасига бўлган меҳринг, ҳурматингни кўриб, сенга муҳаббати яна-да ошади.

«Қайтар дунё»

7. «Қайтар дунё» деган нақлни тез-тез ёдга олиб тур. Келажакда келининг сени «ойижон»лаб, µурматингни жойига қўйиб, яхши кўриб қадрлашини истасанг, бугун ўзинг қайнонангга шундай муносабатда бўл. Бундан µам қайнонангнинг ризолигини, дуосини оласан, µам ёринг сендан миннатдор бўлиб, меµри жўшади, µам келажакда келини яхши кўрадиган қайнона бўласан!

Гап ташима!

8. Янги хонадонинг ичидаги гапларни ота уйингга, у ердаги сирларни бу уйга ташима. Шунда кўнгилсизликлар келиб чиқмайди, қудаларнинг муносабати чигаллашмайди.

Дока рўмол ҳўл бўлса…

9. Турмушда µар хил µолат бўлади. Мабодо турмуш ўртоғинг билан ўртангизда гап қочса, қайнота-қайнонангга ўғлини ёмонлай кўрма — бу µеч бир ота-онага ёқмайди. Ота уйингдагиларга-ку, бундай кўнгилсизликларни асло етказа кўрма, янги оила аъзоларингни уларга ёмонлама. Вақти келиб, сен улар билан яшариб, апоқ-чапоқ бўлиб кетасан, лекин ота-она, жигарларинг уларни ёқтирмай қолишлари мумкин.

Ноҳақ гап эшитсанг…

10. Энг катта душман — тил. Шунинг учун сукут сақлашни µам бил. Эринг ёки қайнонангнинг нимадандир жаµли чиқдими, яхшиси, ўша пайтда сен гапдан қол. Агар улар ноµақ койиган бўлса, µовуридан тушиб, кайфияти яхши бўлган пайтда мулойимгина қилиб «аслида мана бундай эди» деб тушунтирсанг, албатта тушунади. Шунда жанжал билан уйингдан баракани қирқ кунга қувмайсан.

Эр бозор-ўчар қилиб келганда…

11. Қаноатли бўл. Эринг уйга нимадир кўтариб келса, хурсандлигингни билдир. Бу эркакни рағбатлантиради ва у уйига яна ва яна нарса олиб келишни хоµлайверади. Мабодо олиб келган бирор буюми кўнглингга ёқмаса, буни билдириш шартмас, дарров «бунақасиданмас, бошқачасидан олиб келинг дегандим» деб танқид қилишга киришма. Уни мақта, «борингизга шукр!» де ва ўша пайтда эмас, келаси гал олиб келишини тайинлаганингда «ўтган гал келтирганингиз салгина бунақа эди, бу сафар мана бунақасидан олиб келинг», дея ширинсўзлик билан қанақасидан олиб келишни тушунтириб қўясан. Исрофгарлардан бўлма. Эрингнинг мол-мулкини тежаш, сақлашни бил.

Гигиена

12. Ўзингни, уй-жойингни µамиша саришта тут. Шахсий гигиена қоидаларига амал қил. Атрофдагилар сени ҳеч қачон қўл-оёқларингнинг тирноқлари ўсган, сочларингнинг ёғи чиқиб, кирланган, эгнингдаги кийимларинг кирланган, ҳидланган ҳолда кўрмасин. Уйингдан µам, ўзингдан µам µамиша ёқимли ифор таралиб турсин. Эрингнинг димоғига асло нохуш µид урилмасин. Акс µолда сендан кўнгли совийди.

Тилингга эрк берма!

13. Юзларидан нур ёғилиб турган кекса бир аёлдан сўрашган экан:

— Бундай кўринишга қандай мушарраф бўлгансиз?

Онахон жавоб берибди:

— Лабларимга Іақни, овозимга зикрни, кўзларимга ҳалолни, қўлларимга эҳсонни, оёқларимга тўғриликни сурдим. Қалбимга Аллоҳ севгисини, ақлимга ҳикматни, нафсимга итоатни, ҳирсимга имонни раво кўрдим.

Эшитганларингдан тўғри хулоса чиқаришни бил.

Итоат

14. Ёрингга итоатли бўл. Эрингнинг рухсатисиз, у изн бермаган жойларга борма. Эринг уйдан чиқаётганида ва ишдан қайтганида яхши кайфият билан кузатиб-кутиб олишни одат қил. Шариатимизда µам эрини рози қилган аёлнинг жаннат аµлидан бўлиши таъкидланган.

Эркак юрагига йўл…

15. Овқатни вақтида тайёрла, яъни овқатланиш вақтини кечиктирма. Эринг ишдан келиши билан дастурхон ёз. Унутма, очлик жаҳлни қўзғайди. Қолаверса, «эркак ошқозони билан севади» деган гап ҳам бежиз айтилмаган.

16. Баъзи келинлар фақат қайнонасинин кўнглини олишга эътибор қаратиб, эрини ўзи билмаган ҳолда иккинчи даражага тушириб қўяди. Сен эса тарозининг икки палласини баравар ушла. Ёрингга етарлича меҳр кўрсатгинки, у буни кўчадан изламасин.

Пайғамбаримиз насиҳатлари

Расулуллоҳ (с.а.в.) қизлари Фотимани келин қилиб Іазрати Али (р.а.)нинг уйига олиб бораётиб берган ўгитлари бугунги қизлар учун ҳам жуда ибратлидир:

17. «Қизим, ўзингни озода тут. Роббингни зикр эт ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга қараганда кўнгли ёришсин. Кўзларингга Сурма қўй, чунки Сурма аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун ёғидан сурт, зайтун ёғи суртган аёлга шайтион яқинлашмайди.

18. Эй Фотима! Эринг сенга қараганида кўзларингни юмма, токи севгинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайт сен унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.

19. Эй Фотима! Эринг сени ётоққа чақирганда рад этма. Рад этсанг, Аллоҳнинг лаънатига қоласан. Эй Фотима! яқинлик пайти қувноқ бўл, токи эрингнинг муҳаббати ортсин ва бошқага муҳаббат қўймасин.

20. Эй Фотима! Эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтмас, айтсанг, Аллоҳнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига дучор бўласан…»

Манба: Darakchi.uz