Бош ошпаздан 5 та пазандалик маслаҳати

Бош ошпаздан 5 та пазандалик маслаҳати

Бугун сизга Live Kitchen пазандалик студияси ошпазининг тезроқ ва мазалироқ тайёрлашга ёрдам берувчи бир неча сирларини ошкор қилмоқчимиз.

  1. Помидорнинг пўстини пичоқ билан олинг

Баъзан рецептлар учун пўсти олинган помидорлар талаб қилинади. Айниқса қайлалар ёки пюре-шўрвалар масаласига келганда: пўстлоқ таркибни ўзгартиради ёки бундан ҳам ёмонроғи тахир қилади ва таъмини бузади. Уни олиб ташлаш учун пичоқ ва бироз эпчиллик керак бўлади.

  • Пичоқни ўткирланг. Пўстлоғи осон олиниши учун у ўткир бўлиши керак.
  • Помидорларни тайёрланг. Уларни ювинг ва сочиқча билан артиб қуритинг.
  • Помидорларни бўлакларга ажратинг. Уларни ишлов берувчи тахта устига пўстини пастга қилиб қўйинг.
  • Эҳтиётлик билан, этига тегизмасдан пўстини кесинг. Кейин уруғларини олиб ташланг.
  1. Қиймага сариёғ қўшинг

Ёғ бўтқани ва котлетларни ҳам бузмайди. Бу масаллиқ туфайли улар ширадор ва мазали чиқади.

  • Бир бўлак сариёғ олинг. 1 кг қиймага 100 г ёғ қўшиш кераклигини ҳисобга олинг.
  • Ёғ бўлагини йирик қирғичда қиринг.
  • Ёғни қиймага қўшинг ва аралаштиринг.
  1. Зираворларни товада қовуриб олинг

Таомларга қуруқ ўтлар ва зираворлар қўшувчилар учун маслаҳат. Бевосита тайёрлаш олдидан хушбўй ҳидини кучайтириш учун уларни қуруқ товада қовуринг.

             4. Тайёрлаш олдидан шампиньонларни ювманг

Шампиньонлар яхши ва қизариб қовурилиши учун уларни ювмаслик лозим.  Фақат пўстини кесишнинг ўзи етарли.

  • Шампиньонлардан тупроқлар қолдиғини силкитиб туширинг.
  • Бандларини кесиб ташланг.
  • Бошидаги пўстлоғини пичоқ билан олиб ташланг.
  1. Лимон шарбатини қўлларингиз билан сиқинг

Лимон шарбатини қўшимча мосламаларсиз сиқиб олиш мумкин.

  • Лимонни кафтингиз билан босиб тахта устида айлантиринг. Асосларини кесинг. Уни идиш устида ушлаб туринг ва кафтларингиз ичида айлантиринг.
  • Лимонни иккига ажратинг. Навбати билан ҳар бирини олинг ва бармоқларингиз билан эти устига босиб тескари ағдаринг.

Манба: Daryo.uz