Димланган котлет – яқинларингизга манзур бўлади

Димланган котлет – яқинларингизга манзур бўлади

Зарур масаллиқлар: 500 гр. мол гўшти қиймаси, 2 бош пиёз, битта булғор қалампири, бир бўлак нон, 1 дона тухум, 1 ош қошиқдан томат ва сметана, 4 ош қошиқ ўсимлик ёғи, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Пиёзни ярим ҳалқа, булғор қалампирини эса сомонча шаклида тўғранг-да, 2 ош қошиқ қиздирилган ўсимлик ёғида туз сепиб то юмшагунча қовуринг.

2. Гўшт қиймасига ивитилган нон, тухум, туз ва мурч қўшиб аралаштиринг.

3. Қиймадан 6 та «шар» шаклини ясаб, қўлингиз билан айлана шаклда ёйинг. Ичига қовурилган сабзавотларни солиб, котлетни ўранг.

4. Қолган ўсимлик ёғида котлетларни баландроқ оловда тез қовуринг-да, томат ва 400 мл. сув қуйинг. 20 дақиқа димлагач, сметанани ҳам қўшиб, яна беш дақиқа паст оловда қолдиринг. Дастурхонга бўлакларга бўлиб, димланган гуруч билан тортиш тавсия этилади.

6 кишилик

45 дақиқа

Манба: Darakchi.uz