Гўзаллик борасида кўп бериладиган 7 саволга 7 жавоб

Гўзаллик борасида кўп бериладиган 7 саволга 7 жавоб

Гўзаллик доим парваришга муҳтожУ турфа икирчикирларга бой бўлгани учун ҳам буборада саволлар кўп бўлиши табиийБиз аёллар томонидан юз ва тирноқ парваришигаоид энг кўп бериладиган саволларни саралабуларга мутахассисларнинг жавоблариниолдикҚуйида уларни эълон қилаяпмиз.

30 ёшдан кейинги парвариш

— Ёшим 33дасўнгги йиллар юзимдаги тешикчалар тобора кенгайиб бораётганинисезаяпманСабаби нимадаДавоси борми?

ОлимаЖиззах

— 30дан кейин кўпинча ёғли теридаги тешиклар кенгайиш хусусиятига эга. Одатда, бундай терили аёллар ўсмирлик даврида юзига турли тошмалар, ҳуснбузарлар тошишидан азият чеккан бўлишади. Ўша пайтдан бошлаб терини ёғсизлантирадиган воситаларга ўрганиб қолашади. Бу воситаларни мунтазам қўллаш эса вақт ўтиши билан терини нафақат ёғсизлантиради, балки қуритиб юборади, тонусини сусайтиради. Натижада тешиклар кенгайиб кетади.

Уй шароитида тери ёғлилигини камайтириш билан бирга уни намлантириб турадиган воситаларни тўғри, мутаносибликда қўллаш тешикчаларнинг торайиши ва сезилмай кетишига олиб келади. Айниқса, юзга ниқоблар қилаётганда шу принципни маҳкам ушлаш керак. Кремларни эса қуйидаги тартибда қўллаган афзал: эрталаб – терида ёғ ажралишини назорат қилиб меъёрлаштирадиган, тери усти ялтираб қолишининг олдини оладиган ёғсизлантирувчи крем; кечқурун – намлантирувчи крем, чунки тунда ёғ безлари у қадар фаол ишламайди, шу сабабли ҳам тунги намлантириш фойдали кечади.

«Ажинлардан қутқаринг

— Ёшим эндигина 28 дааммо кўзларим атрофида чуқур ажинлар пайдо бўлаяптиУстигаустаккўз тагим қорайиб ҳам қолганБунинг чораси борми?

КамолаУрганч

— Сабаблар кўп бўлиши мумкин, аммо сиз кўзингиз атрофидаги қора айлана қай вақтда пайдо бўлаётганига эътибор беринг. Агар у болалигингиздан мавжуд бўлса, эҳтимол сизда анатомик мойиллик мажуддир, ундан қутулиш анча қийин. Агар қора доиралар вақти-вақти билан юзага келса, демак мунтазам чарчоқ ҳолатида юрибсиз. Дам олишингиз керак. Ажинлар эса мимик мускулларнинг ҳаддан ортиқ фаоллиги ҳамда терининг қуруқлиги натижасидир. Замонавий косметология 25 ёшдан бошлаб ажинларга қарши курашни бошлашни тавсия этади. Сўзларингиздан тушуниш мумкинки, терингиз юпқа ва ажин тушишга мойиллик кучли. Ажинга қарши воситалардан тўғри фойдаланиш орқали бу муаммони назоратда ушлаб туришингиз мумкин.

Уй шароитида ажинлар ва қора доғларга қарши курашишда қуйидаги воситалар қўл келади:

  • Юз гимнастикаси. Бўйин ва ёқа соҳасида қон туриб қолиши кўпинча кўз атрофида қора доғлар пайдо бўлишига олиб келади.
  • Контраст боғламлар. Кўз атрофини навбат билан аввал муз ёки гиёҳларнинг музлатилган қайнатмаси билан, кейин эса иссиқ тампон билан артиш тери тонусини оширади, қора доғларни йўқотади, қарилик аломатларини кетказади.
  • Намлантирувчи крем билан кўз атрофини уқалаш. Бу қон айланишини яхшилайди ва тонусни кўтаради.
  • Агар булар иш бермаса, салонларга мурожаат қилиб, махсус муолажалар олиш керак.

«Чораси фақат уколми?»

— Лабларим ёшлигимдан чиройли эдиаммо сўнгги пайтда уларнинг ҳажми кичрайибатрофида майда ажинлар пайдо бўлаяптиБунга қарши қандай курашиш мумкин?

ОйзодаГулистон

— Тиш-жағ скелетининг бузилиши, тишлар тўкилиши, гормонал ўзгаришлар шундай муаммога олиб келади. Лаб четида кўндаланг ажинларнинг пайдо бўлиши ўз ташқи кўринишингизга жиддий эътибор беишингиз кераклигидан далолат. Чунки айнан шу ажинларни йўқотиш қийин ва айнан улар ёшингизни катта кўрсатади.

Вазиятни турли инъекцияларсиз тўғирласа бўладими? Афсуски, йўқ. Ажинлар юзага келдими, демак сиз уй шароитида уларнинг олдини олиш пайтини бой бергансиз. Лаб атрофини парваришлаш худди кўз атрофини парваришлашдек анча эрта бошланиши ва мунтазам олиб борилиши керак. Салонларда бу муаммони бартараф этиш учун гиалурон кислота тери остига юборилади, лаб атрофи тонусини ошириш учун плазмолифтинг усулидан фойдаланилади.

«Кескин озгандим…»

— Аввал дўмбоққина эдимтўғри овқатланиш ва жисмоний машқлар туфайли оздимЭндиқоматим чиройли бўлгани биланбўйним осилибюз терим шалвираб қолганЮзбўйинва декольте ҳудуди терисининг тонуси йўқолиши муаммоси ҳақида маълумот берсангиз.

МадинаТошкент

— Кескин вазн йўқотиш ҳамда ёш катталашиб бориши сабабларидан юз овали ўзгаради, бақбақалар осилиб қолади, тери тонуси тушади. Шунингдек, қадни тик тутиб юрмаслик ёш аёлларда бақбақа ва декольте ҳудуди терисининг осилиб қолишига олиб келувчи энг кенг тарқалган сабабдир. Бу муаммони бартараф этиш учун тери ва юқори елка соҳаси тонусини оширувчи жисмоний машқар, масалан, пилатес билан шуғулланиш керак.

Аввало, озишни ният қилган аёллар спорт машқлари комплексини танлар эканлар, тери тонусини сақлаб қолишга кўмаклашувчи машғулотларни ҳам унутмасликлари лозим. Бу муаммони салонларда плазмолифтинг ва радиотўлқинли лифтинг усулларини уйғунлаштириш орқали бартараф этиш имконияти ҳам мавжуд.

Қўл парвариши ёддан чиқмасин

— Қўлларим ёшимга нисбатан қари кўринадиажинлари кўппигмент доғлари борБўлмасадоим уларни парваришлаб келганманМуаммони қандай бартараф этсамбўлади?

НигинаСамарқанд

— Асосий сабаб – нотўғри парвариш ва инсолияция (қуёш нурлари остида кўп бўлиш). Қўл териси жуда юпқа ва нозик. Шунга қарамай у доим қуёш нурлари, маиший кимё воситалари, жисмоний оғирлик таъсирида бўлади. Демак уларни эътибор билан парваришлаб бориш керак. Бунинг учун:

  • уй шароитида юзга ниқоблар қилганингизда қўлингизга ҳам суртиб олишни унутманг (ҳафтасига камида 3 марта);
  • ҳар сафар қўлни ювгач, унга махсус крем суртишни ҳам одатга айлантиринг;
  • совуқ кунлари қўлларингиз музлашга улгурмай қўлқоп кийиб олинг;
  • маиший кимё воситаларига мурожаат қилишдан аввал қўлингизга крем суртиб, резина қўлқопдан фойдаланинг. Шунда бир вақтнинг ўзида ҳам қўл терисини озиқлантирасиз, ҳам уй ишларингизни бажарасиз. Салонларда қўлларнинг ёшартириш бўйича қатор муолажалар амалга оширилади. Масалан, қўл бармоқлари мезотерапияси, биоревитализация, плазмолифтинг, контурли пластика шулар жумласидан. Бу муолажаларнинг ҳар бирини мутахассис қўлнинг аҳволига қараб танлайди ва сизга у ҳақида батафсил тушунтириб беради.

«Акрилми ёки гель

— Сунъий тирноқ ўстирмоқчи эдимИкки усулни таклиф этишдиакрил ва гель ёрдамидаҚай бирини танлашни билмай бошим қотганШу икки усулнинг камчилик ваафзалликлари ҳақида маълумот берсангиз.

ПаризодЧирчиқ

— Гель технологияси билан қилинган сунъий тирноқлар жуда чиройли ва табиий кўринади. Гель тирноққа қўйилиши билан тез қотади ва дарҳол силлиқ ва ялтироқ қатлам хосил қилади. Шунингдек, гелнинг кимёвий таркиби терини яллиғлантирмайди, аллергия қўзғамайди. Лекин икки камчилиги бор: қиммат ва мўртроқ. Яъни акрилга нисбатан мўртроқ. Гелли тирноқларни авайлаш, кескин ҳаракатлар қилмаслик, оғир юмушларни бажармаслик керак. Акрил тирноқларнинг афзаллиги пишиқлиги ва арзонлигидадир. Лекин акрил таркибига кирувчи метилакрил ва акрил кислоталари терини яллиғлантириши ва ўзингизнинг тирноқларингизни заифлаштириб қўйиши мумкин. Шунингдек, акрил қатлам қалин бўлгани учун тирноқлар бироз нотабиий кўринади. Яна акриллаш жараёнида чиқадиган бадбўй ҳид ҳам бу усулнинг камчиликларидан ҳисобланади.

Коррекцияга марҳамат!

— Сунъий тирноқ қўйдириб бармоқларни чиройли қилиб олиш мумкинаммо вақт ўтишибилан бу тирноқлар мутахассис томонидан коррекциялаб турилиши кераклигиниэшитдимБу коррекция қанча вақт оралиғида ўтказилади?

ЗулфияҚарши

— Илк коррекция сунъий тирноқ қўйилгандан икки ҳафта ўтгач амалга оширилади. Бу тирноқнинг нақадар яхши ўрнашганини, танланган материал тери ва ҳақиқий тирноқ билан қай даражада чиқишиб кетганини текшириш учун қилинади. Кейинги коррекцияларни 2-3 ҳафтада бир амалга ошириш керак. Шунда тирноқларингиз узоқ вақт чиройли бўлиб, кўзингизни қувнатади.

ШАҲИНА тайёрлади

Манба: Darakchi.uz