“Гўзалликнинг миллий сарчашмалари” фотолойиҳаси

“Гўзалликнинг миллий сарчашмалари” фотолойиҳаси

“Гўзалликнинг миллий сарчашмалари” лойиҳаси турли-туман, ҳаттоки, энг кам сонли миллатлар аёлларига хос бўлган гўзаллик орқали дунёнинг ажойиб этник хилма-хиллигини очиб беради.

Ташкилотчилар ўз этносининг ёрқин намоёндаларини қидирмоқда, улар камида уч авлоди тоза қонли бўлган, юзи тўғри бичимли ва табиий гўзалликка эга бўлиши керак. Бугунги кунда лойиҳада 50 дан ортиқ миллат вакилалари иштирок этди.

Лойиҳа муаллифи Наталья Иванова — россиялик фотосуратчи ва фотожурналист. У этник гуруҳлар ўртасидаги тенглик ва бағрикенглик ғоясини ҳаётга татбиқ этиш ва одамларга етказиш муҳим деб ҳисоблайди.

Qabillar, armanlar, gruzinlar

Қабиллар, арманлар, грузинлар

Кабиллар — Жазоир шимолидаги берберлар гуруҳи халқи. Уларнинг кўпчилиги муҳожирликда, асосан, Францияда яшайди. Аҳолининг умумий сони 6,5 миллион киши.

Арманлар — Арманистон халқи. Сони 8 миллион киши.

Грузинлар (картвелеблар) — асосан Грузия чегаралари ичкарисида яшайди, шунингдек, Туркиянинг шарқий вилоятлари ва Эроннинг ички туманларида ҳам учрайди. Сони 6 миллион киши.

Qalmiqlar, xan, buryatlar

Қалмиқлар, хан, бурятлар

Қалмиқлар — Ғарбий Мўғулистон халқи, асосан Қалмиқистон Республикасида яшайди. Сони 200 минг киши.

Хан — Ердаги халқлар орасида сони бўйича биринчи ўринни эгаллайди (Ер аҳолисининг 19 фоизи). Хитой, Гонконг, Макао ва Сингапурда яшайди. Сони 1,3 миллиард киши.

Бурятлар — Бурятия, Бурятиянинг Уст-Ўрда мухтор округи, Агин мухтор округининг туб аҳолиси. Россиядан ташқарида эса Шимолий Мўғулистон ва Хитой шимоли-шарқида яшайди. Умумий сони 520 минг киши.

Uygurlar, oltoylar, ozbeklar

Уйғурлар, олтойлар, ўзбеклар

Уйғурлар — Шарқий Туркистон, ҳозирги Шинжон-Уйғур мухтор тумани (Хитой)нинг туб аҳолиси. Сони 11 миллион киши.

Олтойлар — Олтой Республикаси халқи. Сони 71 минг киши.

Ўзбеклар — Ўзбекистоннинг асосий ва туб аҳолиси. Ўзбекларнинг катта қисми Афғонистон, Тожикистон, жанубий Қозоғистон, жанубий Қирғизистон, шимолий ва шарқий Туркманистонда яшайди. Сони 29 миллион киши.

Osetinlar, boshqirdlar, qo‘miqlar

Осетинлар, бошқирдлар, қўмиқлар

Осетинлар асосан Кавказ, Россия ва Грузияда яшайди. Умумий сони 700 минг киши.

Бошқирдлар — турк тилида сўзлашувчи халқ бўлиб, Бошқирдистон Республикаси ва шу номли тарихий вилоят ҳудудида яшайди. Жанубий Урал ва Уралбўйининг туб халқи. Умумий сони 2 миллион киши.

Қўмиқлар — Доғистоннинг туб халқларидан бири. Сони 505 минг киши. Доғистон Республикаси, Шимолий Осетия, Ханти-Мансийск мухтор округи ва Чеченистонда яшайди.

Qozoqlar, chechenlar, cherkaslar

Қозоқлар, чеченлар, черкаслар

Қозоқлар — Қозоғистоннинг асосий аҳолиси. Қозоқлар азалдан Хитой, Россия, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг Қозоғистон билан чегарадош туманларида, шунингдек, Мўғулистон ғарбида яшаб келади. Умумий сони 14,5 миллион киши.

Чеченлар — Чеченистоннинг асосий аҳолиси. Шунингдек, Доғистон, Ингушетия, Грузияда ҳам яшайди. Умумий сони 1,55 миллион киши.

Черкаслар — Кабардин-Болқор, Адигея, Қорачой-Черкас ва Краснодар ўлкасининг туб аҳолиси. Сони 3 миллион киши.

Volof, martiniklar, kongo

Волоф, мартиниклар, конго

Eve, fulbe, gaitiliklar

Эве, фульбе, гаитиликлар

Anyi, kaboverdinlar, gvadeluplar

Аньи, кабовердинлар, гваделуплар

Reyunyonlar, bengallar, hindi-mavrikiylar

Реюньонлар, бенгаллар, ҳинди-маврикийлар

Shlyox, tunisliklar, riflar

Шлёх, тунисликлар, рифлар

Abazinlar, ingushlar, shugnanlar

Абазинлар, ингушлар, шугнанлар

Nemislar, fransuzlar, lezginlar

Немислар, французлар, лезгинлар

Daniyaliklar, lotaringlar, tatarlar

Данияликлар, лотаринглар, татарлар

Belaruslar, ruslar, finlar

Беларуслар, руслар, финлар

Bir fikr