Иродани чиниқтиришнинг 4 усули

Иродани чиниқтиришнинг 4 усули

Агар сиз ўзингизни бошқаришни билмасангиз, ҳеч қайси мақсадингизга эриша олмайсиз. Иродангиз энг номувофиқ ҳолатларда панд бериб қўяди: кўпроқ пул топишни бошлашнинг ўрнига, мансаб поғонангиздан пастлашашиз, чекишни давом эттирасиз, спорт билан шуғулланмай қўясиз — ҳамма муҳим ишлар «кейинга» қолдирилади ва ҳеч қачон бажарилмайди.

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ агенти, кейинчалик шахсий тренерликка ўтган Эндрю Уитман бу муаммони бартараф қилиш билан жиддий қизиқиб қолди. Уитман иродани чиниқтириш учун ҳатто кучсиз одамлар ҳам айнан нима қилиш кераклигини жуда яхши билади.

Икки дақиқа қоидаси

Ҳар бир одамда стрессли вазиятлар бўлиб туради, лекин ҳамма ҳам унга қарши кураша олмайди. Масалан, бошлиғингиз иш кунининг охиригача бажариш шарти билан сизга қийин вазифа топширди, сиз эса бунинг иложи йўқлигини аниқ биласиз. Саросимага тушишга шошилманг ва дарров бу ишни рад қилманг.

Икки дақиқалик танаффус олинг ва тасаввур қилишга ҳаракат қилинг: агар имкони бўлганда, бу муаммони қандай ҳал қилган бўлар эдим? Инсон мияси қидирувчига ўхшаб кетади — таърифлаш қанча аниқроқ бўлса, у ечимини шунча яхшироқ излайди. Одатда икки дақиқа асаб тизимини тинчлантириш ва муаммони ҳақиқий ҳолатда кўриш учун етарли бўлади.

Масъулиятдан қўрқманг

Кўпчилик одамлар масъулиятдан қўрқади. Лекин оқлаш фойдасиз: сиз йўл қўйилган хатолардан кейин ўзингизни юпатишга ҳаракат қилаяпсиз. Кейинги гал муваффақиятсизликдан сўнг айбдорларни излаш керак эмас. Сабоқни ўзлаштиришга ва жазони ўташга ҳаракат қилинг — агар сиз ҳақиқатан ҳам бунга лойиқ бўлсангиз.

Диққатни тўпланг

Кўп вазифалилик замонавий жамиятимиз учун офатга айланди. Биз бир қанча ишларни бир йўла қилишга одатланганмиз ва уларнинг ҳеч бирида ва ҳеч қачон тўлиқ муваффақиятга эришмаймиз. Ақлий қувватингизни йиғинг ва бир лаҳзада фақат битта ишга қаратинг. Тугатганингиздан кейин навбатдаги вазифага ўтинг.

Мияни чиниқтиринг

Миясини ортиқча ўй-фикрлардан тозалай оладиган ва диққатини аниқ бир ҳаракатга йўналтирадиганлар ўз вазифасини ҳаммадан кўра яхшироқ бажаради. Ҳар куни эрталаб медитация қилиб кўринг ва тезда унинг самарасини кўрасиз.

Манба: Daryo.uz