Кекса кишилардан 4 та ҳаётий ҳикмат

Кекса кишилардан 4 та ҳаётий ҳикмат

Кексалар баъзан ўзларининг ҳаётида юз берган воқеалар ва оддий ҳаётий маслаҳатлари билан ўртоқлашади. Биз сиз учун уларнинг энг фойдалиларини тўпладик.

  1. Қийин дамлар ҳақида ёмон об-ҳаво каби ўйланг: улар ҳам ўтиб кетади

Кексаларнинг фикрича, 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган вақт жуда серташвиш кечади. Бу вақт ичида биз жуда кўп нарсаларни хоҳлаймиз, кутамиз, муваффақиятга эришишни орзу қиламиз, бу ёғи қандай бўлишидан ташвишланамиз.

Ҳаммаси қанчалик қийин бўлиб кўринмасин, ҳеч қачон умидсизликка тушманг.  Улғайиш об-ҳавога ўхшайди. Бўронга ҳар дуч келганингизда, худди сизни бу гал шамол учириб кетадигандек туюлади, кейин об-ҳаво ўзгаради ва яна қуёш чиқади.

             2. Илҳомни одамлар билан муносабатдан олинг

Билл Женс журналист бўлиб ишлаган, бутун дунёни кезган, фавқулодда жасорат кўрсатган оддий одамлар ҳақида ёзган.

У ўзига энг катта таъсир кўрсатган киши 10 ёшли Эдди исмли бола эканлигини айтган. Бу бола саратон туфайли оёқларидан ажралган.

«У ҳеч қачон таслим бўлмади, — дейди Билл. — Бир куни мен унинг уйига қўнғироқ қилдим, лекин узоқ вақтгача телефонга ҳеч ким жавоб бермади. Ниҳоят трубкани кимдир кўтарди. Мен: «Эдди, қаерда эдинг?» — деб сўрадим. У: «Билл, мен бошқа хонада эдим. Қўлтиқтаёқ ёнимда эмас эди, шунинг учун мен телефонгача судралиб келдим», — деб жавоб берди. Мен баъзан ишни ярим йўлда қолдираман, лекин Эдди ҳақидаги фикр менга чекинмасликка ёрдам беради».

              3. Ўз ишингизни молиявий таъминланиш ва одамлар туфайли севинг

80 ёшли Бенни Стюарт етти ёшидан бошлаб ишлаган. У қўшниларининг топшириқларини бажарган, иш ҳақига эса товуқ тухуми олган. Кейин у пахта терган, фаррош бўлиб ишлаган ва ниҳоят ижтимоий ишда ўзини топган.

Унинг айтишича, оиласини таъминлашни ва илгари эга бўлолмаган нарсаларни олишни унга иш ўргатган.

             4. Сизга йўналиш ва илҳом берувчи мураббий топинг

Кексаларнинг фикрича, мактабда ҳаммамиз ўзимиздан кўпроқ биладиганлардан ўрганамиз. Буни бутун ҳаётингиз бўйича давом эттиринг. Бирон бир нарсани ўргана оладиган одамлар билан муносабатда бўлинг ёки ҳеч бўлмаса улар қандай ишлаши ва мақсадига эришишини кузатиб боринг. Лекин агар сизга маслаҳат берувчи ва икки марта ўйлаб кўришга мажбур қилувчи одамингиз бўлса, камроқ хато қиласиз.

Манба: Daryo.uz