Кундалик рационимиздаги заҳарли моддалар

Кундалик рационимиздаги заҳарли моддалар

Ҳаётингизни таҳлика остига қўймаслик учун таркибида қуйидаги маҳсулотлар бўлган озиқ-овқатлардан воз кечишни тавсия қиламиз.

  1. ГMО (ГЎО — генетик ўзгартирилган организм). Асосий қисми, бизнинг жисмоний ва руҳий аҳволимизга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган маҳсулотлар маккажўхори, соя ва пахтадан ташкил топган озиқ-овқатлар (бундан ташқари, маккажўхорига симоб билан ишлов берилади). Тадқиқотларнинг кўрсатишича, учинчи авлоднинг ГMО истеъмол қилишининг оқибати бутунлай бепуштликка олиб келади.
  2. Озиқ-овқат қўшимчалари. Асосий хавфни ҳаммага маълум бўлган натрий глутамат эмас, балки озиқ-овқатларга қўшиладиган бўёқлар, шунингдек саноат товуқ гўштлари бой бўлган силикон полимерлар ва натрий фторид туғдиради. Улар саратон ҳужайраларининг ривожланишини, аллергик реакцияларни келтириб чиқариши, остеопороз ва неврологик касалликларга олиб келиши мумкин.
  3. Ширин таъм қўшувчилар. Энг кенг тарқалган шакарнинг ўрнини босувчилардан бири аспаркам организм фаолиятини ҳар томонлама ишдан чиқаришга сабаб бўлиши исботланган. Афсуски, бугунги кунда у дори-дармонларга, болалар овқатларига ва бошқа озиқ-овқатларга қўшилади.
  4. Маиший кимёвий маҳсулотлар. Шампун, душ учун гел, кир ювиш кукуни ва идиш ювиш воситаси таркибидаги сульфатлар нафас орқали ўпкага боради ва терига сингади. Бунинг натижасида саратон касалликлари ривожланиш хавфини ва аллергияни келтириб чиқаради.

Балки конспирологик назарияларга берилиб кетиш керак эмасдир, лекин бу аниқланган маълумотларда бироз бўлса ҳам ҳақиқат борлиги аниқ ва соғлом яшаш тарзига интилиш ҳеч кимга халал бермайди.

Манба: Daryo.uz