Моддалар алмашинуви учун энг асосий витамин

Моддалар алмашинуви учун энг асосий витамин

Кальций нима учун керак? – Албатта, суяклар учун. Omega-3 ёғ кислоталари-чи? – Соғлом юрак учун! Холин-чи? – Холин нима?

Афсуски ҳаётимиз учун муҳим бўлган бу модда ҳақида кам гапирилади. Гарчи бизнинг организм уни унчалик катта бўлмаган миқдорда ишлаб чиқарса-да, бу модданинг катта қисмини биз озиқ-овқатлардан излашимизга тўғри келади.

Шундай қилиб, холин нима учун керак?  Биринчидан, у ёғларнинг алмашинувида муҳим роль ўйнайди. «Холинсиз ва у организмда ҳосил қиладиган реакцияларсиз ёғ ва холестерин қон оқимига ўтиб олишнинг ўрнига жигарда тўпланиб қолади», – деб тушунтиради парҳезшунос Сара Пфлуградт. Ва бу жуда муҳим, чунки жигарда ёғ ва холестериннинг тўпланиши, яъни метаболик аломатлар билан узвий равишда боғланган бу бузилиш жигарнинг спиртли ичимликларга боғлиқ бўлмаган ёғ касалликлари  хавфини оширади.

Шунингдек, холиннинг роли бу билангина чекланиб қолмайди. У организмнинг юрак касалликлари билан боғлиқ бўлган яллиғланиш маркерларига қарши курашида қатнашади.

Бундан ташқари, холин юрак саломатлигига ёрдам беришда, ақлий фаолиятни (шу жумладан хотира ва катталарда моторика тезлигини) кучайтиришда қатнашади. Янги тадқиқотлар холиннинг рационда етарли миқдорда бўлиши кўкрак саратони хавфини камайтириш қобилиятига эга эканлигини кўрсатмоқда.

Баъзи жуда муҳим озуқавий моддалар (масалан, D витамини)дан фарқли равишда, холин танқислигини агар уни қаердан излаш кераклиги аниқ бўлса, тўлдириш жуда осон.

Холиннинг энг яхши манбаи – тухум сариғи, унинг таркибида бу модданинг суткалик меъёрининг 35% и мавжуд. Шунингдек мол гўшти, лосось ва товуқ гўшти, брокколи, брюссель карами ва арахис ёғи ҳам холиннинг яхши манбалари ҳисобланади.

Манба: Daryo.uz