Никоҳдан ажратиш жараёнига янги ўзгартириш киритилди

Никоҳдан ажратиш жараёнига янги ўзгартириш киритилди

«Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 107-бандига қўшимча киритиш ҳақида»ги Ҳукумат қарори (ВМҚ–270, 06.04.2018-й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар берилди.

Қарорга мувофиқ ФҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак.