Ноннинг фойдали жиҳатлари

Ноннинг фойдали жиҳатлари

Одатда, ҳар қандай парҳезни бошлашдан олдин воз кечиладиган биринчи озиқ-овқат — бу нон. Аслида, нон маҳсулотлари рациондаги таркибида организм учун энг муҳим моддалар: аминокислоталар, углеводлар, витаминлар, оқсиллар, ёғлар ва клетчаткалар бўлган энг зарур элемент ҳисобланади. Айнан шунинг учун бу маҳсулотдан бутунлай воз кечишни жуда бамаъни қарор деб айтиб бўлмайди.

Буғдой нон

Бу нон унчалик фойдали эмас. Юз грамм маҳсулот таркибида 270 ккал ва 2,9 грамм ёғ бор. У тез ҳазм қилинади. Углеводлар қонга тушади ва глюкозаларни  чиқишга ундайди, бу эса иштаҳанинг яхшиланишига олиб келади.

Жавдар (қора буғдой) нон

Бу кулранг нон таркибида клетчаткалар, лизин миқдори жуда юқори. Кулранг нон организмдан зарарли моддаларни чиқаради, авитаминозда, қандли диабетда, қабзиятда фойдали.

Бундан ташқари ноннинг бу тури моддалар алмашинувини тартибга солади. Ҳазм қилиш жараёнини енгиллаштириш учун новвойлар жавдар нонга буғдой уни қўшади. Шунинг учун уни организм яхши сингдиради. Бу жуда фойдали нон.

Гречихали нон

Кулранг ноннинг яна бир тури – таркибида организм учун ҳамма зарур аминокислоталар бўлган гречихали нон ҳисобланади. У калий, фосфор, темир, рух, селен, марганец ва магнийга, антиоксидантларга, B ва E гуруҳ витаминларига бой. Томир касалликларида фойдали.

Ғалла нон

Бошоқли донлардан тайёрланган кулранг нон. Таркибида калий, натрий, молибден, фосфор, йод, темир ва кальций, кўп миқдорда B, А, E, ва PP гуруҳ витаминлари мавжуд. Алмашиниш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади, жуда тўйимли, ичак микрофлоралари фаолиятини мувофиқлаштиришга ёрдам беради.

Хамиртурушсиз нон

Кулранг, дағал, зич бўлган бу нон таркибида пиширилгандан кейин ҳам сақланиб турадиган B, PP гуруҳ витаминлари ва минерал моддалар миқдори жуда юқори. Ичак микрофлорасига зарар келтирмайди, шунингдек яллиғланишга қарши курашиш хусусиятига эга.

Афсуски, хамиртурушсиз нонга ҳиди ва мазасини ошириш учун кўпинча кимёвий юмшатувчилар қўшилади. Масалан, аммоний карбонат: у организм учун хавфли.

Манба: Daryo.uz