Ўзбекистонлик аёл фарзанди билан кўришиш бахтига муяссар бўлди (видео)

Ўзбекистонлик аёл фарзанди билан кўришиш бахтига муяссар бўлди (видео)

Москва шаҳрида яшовчи ўзбекистонлик аёлнинг фарзанди полиция томонидан тортиб олиниб, шифохонага жойлаштирилгани ҳақидаги хабар жамоатчиликда катта муҳокамага сабаб бўлди. Ниҳоят, 16 кун деганда она ўз фарзанди билан кўришиш бахтига муяссар бўлди. Бу ҳақида Нилуфар Мамасаидованинг ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳром Исмоиловнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди, деб ёзади Kun.uz.

Бундан аввал «Кунцево» ИИБ ходимлари ўзбекистонлик Нилуфар Мамасаидовадан 1 ёшли қизини тортиб олишгани ҳақида хабар берилган эди. Қизча Москвадаги 1-сонли шаҳар шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимида бўлган. Адвокатнинг сўзларига кўра, полиция ходимлари қизчани қаровсиз қолган бола сифатида қайд этишган ва шунга доир ҳужжат тузишган ҳамда шу ҳужжат асосида болани шифокорлар қўлига топширишган.

Нилуфарнинг 1 ёшли қизчаси билан кўришган видеода боланинг шок ҳолатида эканини англаш қийин эмас. Баҳром Исмоилов ижтимоий тармоқ орқали воқеаларнинг кечишига доир маълумотлар бериб турди. Унинг сўнгги пости жамоатчиликка мурожаат шаклида қолдирилган:

«Ҳурматли, дўстлар! Биз Нилуфар ва Манижани зудлик билан уйига жўнатишимиз керак. Унинг пули йўқ. Бор пулини 2016 йилнинг 25 декабрида ўғирлаб кетишган. Кўпчилигингиз менга Нилуфарга моддий ёрдам бериш таклифи билан мурожаат қилдингиз.

Ҳозир биз у билан қизига Ўзбекистонга етиб олиш учун чипта харид қилиш зарур»
Пулларни онлайн тўлов асосида йўллаш мумкин: Сбербанк 4279 3800 1337 8932
Тўлов амалга оширилаётганда қизнинг исми қайд қилинишини сўраймиз – «Манижа».
Хориждан пул йўллаш истагини билдирганлар учун –  Paypal email: mail_to_leonid@yahoo.com

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/uzayol