Олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимлари учун талабалар тест синови асосида қабул қилинади

Олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимлари учун талабалар тест синови асосида қабул қилинади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Дилмурод Набиев Facebook ижтимоий тармоғида бўлиб ўтган онлайн-мулоқот вақтида 2018—2019-ўқув йилидан бошлаб Олиб таълим муассаларининг сиртқи бўлимлари учун қабуллар тест орқали амалга оширилиши устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.

«Maxсус сиртқи бўлим қабули биз учун ўтган йили янгилик бўлди. Халқ таълими вазирлиги, ҳудудий бошқарма бўлимлари тавсиясига асосан, олдинги ўқиган баҳолари йиғиндиси ҳамда ОТМ талабидан келиб чиқиб ёзма ишлар асосида қабул қилинди.

Биз Олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимлари учун қабулларни тест синовлари асосида ўтказиш устида иш олиб бормоқдамиз. Бунда бизга Давлат тест маркази ёрдам беради. Имтиҳонларга ОТМ аралашмайди. Сиртқи бўлимга ўқишга кириш ниятида юрган абитуриентлардан шу нарсага тайёр туришларини илтимос қиламан», — дейди вазир ўринбосари.