Овқатни тайёрлаш усули саломатликка қандай таъсир кўрсатади?

Овқатни тайёрлаш усули саломатликка қандай таъсир кўрсатади?

Асосий муаммо — ёғни ишлатиш. У таомнинг умумий калориялилигини оширади. Лекин калория қовуришда ҳосил бўладиган канцерогенларчалик хавфли эмас.

Юқори ҳароратларнинг таъсири ҳар қандай ёғ учун ҳалокатли ҳисобланади. Натижада биз овқат билан бирга истеъмол қиладиган жуда кўп канцерогенлар, эркин радикаллар ва токсинлар ҳосил бўлади.

Қайнатиш

Қайнатиш — бу овқат тайёрлашнинг энг қадимги усули ҳисобланади. Ва, шубҳасиз, қовуришдан кўра соғломроқ. Лекин унинг ҳам ўз камчиликлари бор, булардан энг асосийси — озиқ-овқатлардан кўп миқдорда витаминлар ва ферментларнинг йўқотилиши.

Баъзи моддалар юқори ҳароратга чидай олмайди ва парчаланади, бошқалари сувда эрийди ва қисман шўрвага тушади. Бундан ташқари, гўшт маҳсулотларидаги кўпгина ёғлар қайноқ сувга тушиб ўз энергетик қийматини йўқотади. Бу озиқ-овқатларнинг фойдасини камайтиради.

Буғда пишириш

Буғда тайёрлаш — қайнатишнинг ҳам қовуришнинг ҳам муносиб ўрнини босувчи ҳисобланади: буғланган озиқ-овқатларнинг таъми қайнатилганларига қараганда анча мазалироқ бўлади; эркин радикаллар эса пайдо бўлмайди.

Буғда тайёрланган овқат таркибида ёғлар кам бўлади ва тўлиқ парҳезли овқат ҳисобланади. Бундан ташқари, буғда тайёрланган сабзавотлар, балиқ ва гўшт ҳамма витаминлар ва минералларни сақлаб қолади.

Айнан шунинг учун соғлом овқатланиш ва яшаш тарзи тарафдорлари тайёрлашнинг шу усулини танлайди.

Микротўлқинли печь

Микротўлқинли печнинг зарари тўғрисида жуда кўп эшитамиз. Лекин бу печнинг магнетронлари ишлаб чиқарган тўлқинлар узунлиги етарлича катта, нурланиш мосламанинг изоляцияланган деворлари орқали чиқа олмайди ва одамларга зарар етказмайди.

Бундай шароитда овқатлар жуда ажойиб бўлиб тайёрланади ва организмга ҳеч қандай зарар келтирмайди.

Тоблаб пишириш

Кўпчилик бошқа усуллардан кўра бундай пишириш усулини маъқул кўради. Пергаментдан фойдаланиб, сиз ҳамма нарса тайёрлашингиз мумкин: товуқ гўштидан тортиб то картошкагача.

Гўшт, балиқ ёки товуқлар ичида ҳосил бўладиган буғ таъсирида ўз шарбатида пишади ва ёғ қўшишни талаб қилмайди, яъни таом юмшоқ, мазали ва парҳезли бўлиб чиқади.

Манба: Daryo.uz