Қандай қилиб пергамент қоғози ва фольгадан ошхонада тўғри фойдаланиш керак?

Қандай қилиб пергамент қоғози ва фольгадан ошхонада тўғри фойдаланиш керак?

Духовкада овқат тайёрлашда пергамент қоғози ва фольгадан фойдаланишда қандай ҳолларда ва қандай озиқ-овқатлар учун қайси бирини танлаш мувофиқроқ бўлишини аниқ билиш лозим.

Духовкада овқатлар тайёрлашда фолга жуда керакли, ўзига хос материал ҳисобланади. Биринчи навбатда бу ҳатто жуда юқори ҳарорат режимларда ҳам хавфли моддалар ажратмайдиган мутлақо хавфсиз материал.

Фольга овқат атрофида ўзига хос микроиқлим яратиш билан унинг тайёрланиш вақтини қисқартиради ва бунда фойдали витаминлар ва микроэлементларни ўзида сақлаб қолади.

Фольга жилосиз ва ялтироқ тарафларга эга, кўпчилик фойдаланувчилар унинг қайси тарафини танлашни билмай қолади. Ялтироқ юзанинг иссиқни акс эттириш хусусиятини, жилосиз юзанинг эса иссиқни ютиш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, овқат учун ялтироқ юзани ишлатиш энг мувофиқ вариант ҳисобланади.

Пергамент қоғози ҳар хил ширинликлар, коржлар ва кекслар пиширишда ишлатиш учун жуда қулай. Агар пиширишда суюқ ёпишқоқ хамирдан фойдаланилса, пергаментга ёпишиб қолмаслиги учун унга ун сепилади ёки ёғ сурилади.

Сабзавотларни пишириш учун ҳам пергамент қоғоздан, ҳам фольгадан фойдаланиш мумкин. Усти қизариб пишиши учун қоғоз ишлатган маъқулроқ. Фолгадан фойдаланиш сабзавотларнинг юмшоқ бўлиб пишишини таъминлайди.

Тайёрлаш жараёнида сабзавотлардан ажралиб чиқадиган шарбат оқиб кетишининг олдини олиш учун уларни фольгага яхшилаб ўраш лозим.

Парранда, балиқ ёки гўштни пишириш фақат озиқ-овқатлар атрофида ўзига хос микроиқлимли герметик муҳит яратиш хусусиятига эга бўлган фольгадан фойдаланишни талаб қилади. Фольга пишиш вақтини тезлаштиради, намлик ва иссиқликнинг ташқарига чиқиб кетишига йўл қўймайди, шунингдек таомга юмшоқлик ва ёқимли ҳид беради.

Озиқ-овқатларни фольга ичига жойлаштиришдан олдин уларнинг юзасига ёғ суриш, тайёр бўлишдан 20 дақиқа аввал эса фольга ўрамларини очиш тавсия қилинади. Бу таомнинг қизариб пишишини таъминлайди.

Манба: Daryo.uz