«Қизил қалпоқча» пишириғи

«Қизил қалпоқча» пишириғи

Зарур масаллиқлархамирига: 500 грун, 250 млсут, 100 млўсимлик ёғи, 2 ош қошиқ шакар, 10 грқуруқ хамиртуруш, 2 дона тухумтузқиймасига: 300 грқайнатилган мол гўшти, 1 бошпиёзярим боғ кўкпиёзтузмурчустига суртишга: 1 дона тухум сариғи, 1 ош қошиқ сут.

Тайёрланиши: 1. Қуруқ маҳсулотларни аралаштиринг. Илиқ сут, ўсимлик ёғи ва тухумни қўшиб, юмшоққина хамир қоринг. Зувала ясагач, ўсимлик ёғидан суртиб, устини целлофан ва сочиқ билан ёпинг-да, 1 соатга иссиқ жойга қўйинг.

2. Ошган хамирни яна бир бор қориб, устини ёпинг-да, 30-40 дақиқа кутинг.

3. Қайнатилган мол гўштини гўштқиймалагичдан ўтказинг. Пиёзни эса майдалаб тўғраб, қиздирилган ўсимлик ёғида яхшилаб қовуринг. Сўнгра гўштни қўшиб, туз, мурч сепиб аралаштиринг.

4. Паст оловда гўштни димлагач, майдаланган кўкпиёзни солиб, бир аралаштиринг-да, оловдан олинг.

5. Хамирни 12 бўлакка бўлинг. Қўлингиз билан озгина ёйиб, ўртасига қиймадан солинг-да, тугинг.

6. Пишириқларни пишириқ қоғози солинган патнисга териб, устига тухум сариғи ва сутни аралаштириб суртинг. 220 даражада қиздирилган газ печига 20 дақиқага қўйинг.

соату 25 дақиқа

кишилик

Манба: Darakchi.uz