Қовоқ ҳақида 8 факт

Қовоқ ҳақида 8 факт

Мускат навли қовоқ ширгуруч ҳамда бошқа сутли бўтқаларга ўзига хос таъм ва ифор беради.

  • Ёнғоқранг қовоқни газ печида пиширинг ёки салатларга кўшинг.
  • Кўриниши патиссонни эслатадиган қовоқнинг таъми цукинини эслатади.
  • Хоккайдо турини эса бемалол гўшт билан пиширишингиз мумкин.
  • Спагетти-қовоқ газ печида пиширилгандан сўнг юмшаб, худди спагеттидек толаларга осон ажралади.
  • Мирани ди киоджа — саллага ўхшаш шаклдаги қовоқ. У ширин бўлиб, хомлигича истеъмол қилиш мумкин.
  • Қовоқ уруғлари рухга бой бўлиб, мия фаолиятини яхшилайди.
  • Хом қовоқ ва унинг шарбатини меъда шираси пасайган турдаги гастритда, шунингдек, ошқозон яраси, қандли диабеднинг оғир шаклларида истеъмол қилиш мумкин эмас.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси