«Саратон» салати: бақлажондан тўйимли егулик

«Саратон» салати: бақлажондан тўйимли егулик

Зарур масаллиқлар: 3 дона бақлажон, 2 донадан тухум ва помидор, битта картошка, 3 бўлак саримсоқпиёз, кинза, ўсимлик ёғи, туз, қора мурч.

Тайёрланиши: 1. Бақлажонларни айлана шаклда тўғранг. Тухумни туз билан аталаб, бақлажонларни белаб олинг-да, қиздирилган ўсимлик ёғида икки томонини ҳам қизартириб қовуринг.

2. Картошкаларни майдалаб сомонча шаклида тўғраб, қизартириб қовуриб олинг. Қовурилган бақлажонларни узунасига кесинг.

3. Помидорни ҳам узунчоқ қилиб майдалаб тўғранг. Кинзани майдаланг. Барча масаллиқларни (энг охирида картошкани соласиз), аралаштириб, туз, мурч сепсангиз бас.

3 кишилик

25 дақиқа

Манба: Darakchi.uz