Сепкиллар тўғрисида нималарни биламиз?

Сепкиллар тўғрисида нималарни биламиз?

Сепкиллар узоқ вақтгача нимаси биландир айбли – хунук, назокатсиз, энг асосийси эса терининг қуёшдан ёмон ҳимоя қилиниш белгиси ҳисобланган. Ва ниҳоят сепкилларга бўлган муносабат ўзгара бошлади. Тадқиқотчилар сепкилларнинг келиб чиқишини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Сепкил ўзи нима?

Эфeлидалар – сепкилларнинг илмий номи – учун ота-оналарга миннатдорчилик билдириш керак. Сепкиллилик рецессивлик белгисидир, сепкиллар пайдо бўлиши учун ота-оналарнинг иккаласи ҳам унинг ташувчиси бўлиши керак. «Сепкиллилик генлари» деб аталувчи бу генлар ҳақиқатан ҳам пигментларни бошқарувчи MC1R генларининг зарарсиз чатишмаси ҳисобланади.

Сепкиллар қандай пайдо бўлади?

Сепкиллар туғилишда пайдо бўлмайди. Сепкиллар 7—8 ёшларда қуёш таъсирида пайдо бўлади ва кўпаяди. Сепкиллар қуёш нурларининг зарарли таъсири натижасида пайдо бўлгани тўғрисидаги афсона ана шундан келиб чиққан. Лекин улар – бор-йўғи сизнинг терингиз хили ҳисобланади.

Сизнинг ҳимоянгиз

Рангпар юз терисининг сепкилли бўлиши сепкилсиз юз терисига қараганда тери саратони билан касалланиш хавфининг баландлигидан дарак беради. Шунинг учун тўлиқ жанговар ҳолатда бўлинг: бир йилда икки марта дерматологга учранг ва ҳеч қачон қуёш нурлари остида ҳимоясиз юрманг – йил давомида қуёшдан ҳимоя қилувчи SPF 30+ кремидан фойдаланинг.

Бу сепкилми ёки лентиго деб номланувчи пигмент доғи эканлигини аниқ билмаяпсизми?  Соғлом сепкиллар қуёш нурида аниқ кўрина бошлайди ва уларсиз унчалик билинмайди. Лентиго доғи эса ўз навбатида сепкилларга қараганда тўқроқ кўринади ва қуёш нурларига боғлиқ бўлмаган равишда ўз рангини сақлаб туради.

Агар сизда лентиго доғлари пайдо бўлса хавотир олманг – кўпинча улар зарарсиз бўлади ва соғлиққа хавф солмайди. Бу пигмент доғларини кое кислотаси ёки лакрица илдизи ёрдамида оқартириш мумкин. Кетмайдиган доғларни фототерапия ёрдамида кетказиш мумкин. Агар шифокор лентигонинг зарарсиз эканлигига шубҳа қилса, у ҳолда сизга биопсия ва даволаш курси тавсия қилиниши мумкин.

Манба: Daryo.uz