«Шодиёна» таоми

«Шодиёна» таоми

Меҳмонлар келиши билан дастурхонга тортинг!

Зарур масаллиқлар: 1 та бутун ўрдак гўшти, 300 гр. қўзиқорин, 1 стакан гуруч, 3-5 бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, битта сабзи, 1 бош пиёз, туз, қора мурч.

Тайёрланиши: 1. Бутун ўрдакни яхшилаб ювинг. Кейин ички томонига туз, мурч ва саримсоқпиёздан суртинг.

2. Пиёзни майдалаб тўғраб, сабзини майда тишли қирғичдан ўтказинг. Қиздирилган ўсимлик ёғида иккаласини қовуриб олинг.

3. Қўзиқоринларни майдалаб тўғраб, 5-7 дақиқа қиздирилган ўсимлик ёғида қовуриб оламиз.

4. Гуручни тузли сувда димлаб пиширинг.

5. Барча масаллиқларни аралшлатириб, ўрдак гўшти ичига солинг. Гўштнинг очиқ жойини ип билан тикинг.

6. Энди ўрдак гўштини қалин целлофан пакетга соласиз-да, тоблама қолипига жойлаб, 1 соатга 200 даражада қиздирилган газ печига қўясиз. Дастурхонга мевалар билан безатиб тортсангиз, айни муддао.

6 кишилик

1 соату 35 дақиқа

Манба: Darakchi.uz