Сиз бекорга машинада ювишга қўрққан 7 та буюм

Сиз бекорга машинада ювишга қўрққан 7 та буюм

Ваннахона учун пардалар, спорт оёқ кийимлари, болалар ўйинчоқлари ва бошқа нарсаларни кир ювиш машинасида бемалол ювиш мумкин.

  1. Юмшоқ ўйинчоқлар

Ҳар бир ўйинчоқни алоҳида махсус халтачаларга қўйинг ва совуқ сувда ювинг. Кир ювиш воситасини эса белгиланган меъёрнинг ярмини солинг. Кейин яна бир марта чайқанг ва қуритинг.

  1. Тутқичлар

Ошхонадаги қўлқоплар ва тутқичларни ошхона сочиқлари билан бирга одатдаги режимда ювинг.

  1. Кроссовкалар

Ипларини олинг ва уларни халтачаларга қўйинг — шунда улар аралашиб кетмайди. Энди эса патакларини чиқариб олинг ва кроссовкаларни машина ичига солинг. Ювиш пайтида тақиллатиб товуш чиқармасликлари учун, улар билан бирга бир нечта сочиқлар ҳам қўйинг. Кир ювиш кукунини одатдаги миқдорда, ёқимсиз ҳидлардан қутулиш учун эса — бироз сирка қўшинг. Авайлаб ва совуқ сувда ювадиган режимни танланг.

  1. Ёстиқлар

Бир йўла иккитадан ёстиқни илиқ сувда ва авайлаб ювадиган режимда ювинг. Қўшимча чайқаш ва сиқиш режимини ёқишни унутманг. Ёстиқлар юмшоқ бўлиши учун қуритиш вақтида машина ичига бир нечта махсус резина коптокчалар қўйинг.

  1. Ваннахона учун пластик пардалар

Уни совуқ сувда одатдагича миқдордаги кир ювиш кукуни билан ва машина ичига бир нечта сочиқчалар солиб ювинг.

  1. Рюкзак

Чўнтакларидаги ҳамма нарсаларни чиқаринг. Кейин рюкзакни махсус қопчага ёки ёстиқ жилдига солинг ва совуқ сувда авайлаб ювадиган режимда, бироз кир ювиш кукуни билан ювинг. Очиқ ҳавода қуритинг.

  1. Ваннахонадаги гиламча

Аввал гиламчани ташқарида яхшилаб қоқинг, кейин эса ҳаммом сочиқлари билан бирга машинага солинг. Совуқ сувда авайлаб ювадиган режимда одатдагича меъёрдаги кир ювиш кукунининг ярми билан ювинг, очиқ ҳавода қуритинг. Резинали гиламчаларни қуритгичда қуритиш мумкин эмаслигини унутманг.

Манба: Daryo.uz