Соч тўкилганда ниқоблардан тўғри фойдаланиш усуллари

Соч тўкилганда ниқоблардан тўғри фойдаланиш усуллари

Кўпчилик сочлар тўкилишига қарши уй шароитида ниқоблардан фойдаланади. Аммо уларнинг самарадорлигини таъминловчи оддий омилларни унутиб қўямизСизга бераётган тавсияларимиз ниқобларнинг янада фойдали бўлишини таъминлайдиДемакдиққат қиламиз.

  • Соч тўкилишига қарши ниқобларни 1 курс давомида 8-12 марта қўллаш шарт. Сўнгра 2 ҳафта ўтиб, яна муолажани такрорлаш лозим.
  • 1 ҳафтада 2-3 марта сочларга ниқоб суртиш мумкин.
  • Тез ва яхши самарага эришиш учун ҳар хил ниқобларни тез-тез ўзгартириб туриш тавсия этилади. Масалан, бугун ханталли аралашмани сочга суртсангиз, бир кундан сўнг пиёзлисидан фойдаланинг.
  • Хантал, қалампир, долчинли ниқоблар таркибидаги ушбу маҳсулотларни биринчи марта рецептдаги миқдорининг ярмини қўлланг, иккинчи гал биринчисига нисбатан кўпроқ миқдорда ишлатинг.
  • Ниқоб суртилган сочларни ювгач, 2-3 соат ичида кўчага чиқмаслик мақсадга мувофиқ. Чунки уларнинг таъсир қилиш жараёни ҳамон давом этаётган бўлади.
  • Ниқоблардан фойдаланаётган муддат давомида сочни мустаҳкамловчи витаминлар қабул қилишни унутманг.

Манба: Darakchi.uz