Соғлом бўлишга ёрдам берувчи муҳим фактлар

Соғлом бўлишга ёрдам берувчи муҳим фактлар

Биз болаликдан соғлиғимиз ҳақидаги текширилмаган баъзи маълумотлар масалан, телевизор кўриш ва яхши ёритилмаган хонада китоб ўқиш кўз учун зарарли эканлиги, витаминларнинг фойдаси-ю, вакциналарнинг эса аксинча зарари ҳақида кўп эшитганмиз. Лекин буларнинг ҳаммаси тўғрими?

Биз сизга ҳатто врачлар ҳам кўпинча қўллаб-қувватлайдиган энг кенг тарқалган ёлғонлар ҳақида айтиб беришга қарор қилдик.

Тунги овқат

Парҳезшунослар тунда (ёки ҳатто ярим тунда) тамадди қилиш одати ўз-ўзидан семиришга олиб келмаслигини исботлашга муяссар бўлди. Ҳақиқатда, ортиқча вазнга олиб борадиган бирдан-бир йўл — бу жисмоний фаолликнинг бутунлай йўқлиги.

Ёмон ёритилиш ва кўриш қобилияти

Ёмон ёритилган хонада ўқиш кўриш қобилиятининг ёмонлашувига олиб келмайди. Албатта, кўзлар бироз кўпроқ толиқади, лекин бу узоқ муддатли келажакда мутлақо хавф-хатар туғдирмайди.

Замбуруғ

Замбуруғли касалликларни даволаш ҳалигача оғир ва узоқ жараён бўлиб қолмоқда. Лекин замбуруғни охиригача даволаб бўлмайди деган фикр нотўғри. Сиз замбуруққа қарши тўлиқ даволаш курсини қабул қилишингиз кифоя қилади.

Гриппга қарши вакцина хавфли эмас

Кўпчилик одамлар гриппга қарши вакцина вирус юқтиради деб ўйлайди. Ҳақиқатда эса бу препарат таркибидаги вирус, касаллик қўзғата олмайдиган ўлик вирусдир.

Витаминларга ҳожат йўқ

Витаминларни касалликларнинг олдини олиш учун қабул қилаяпсизми? Тўхтатинг. Тадқиқот натижаларига кўра, поливитаминлардан доимий равишда фойдаланадиган кишилар саратон касалликларига кўпроқ мойил бўлар экан.

Мия ҳужайралари

Узоқ вақт давомида одамлар бош мия ҳужайраларини қайта тиклаб бўлмайди деб ҳисоблаган. Лекин бу нотўғри. Ҳақиқатда эса, гиппокампда янги нейронлар ишлаб чиқарадиган «нейрогенез» деб аталувчи жараён мавжуд. Бу миянинг ўрганиш, мустаҳкам хотира ва ҳиссиёт учун жавоб берадиган қисмидир.

Манба: Daryo.uz