Стресс қандай қилиб сочларингизга зарар етказади?

Стресс қандай қилиб сочларингизга зарар етказади?

Стресс сочларингиз гўзаллиги ва соғлиғига сезиларли даражада зарба бериши мумкин. Бундан ҳам ёмонроғи, агар стрессдан сочларингиз шунчалик зарар кўрган бўлса, организмингиздаги бошқа аъзоларга қандай талафот етказилганини ўзингиз тасаввур қилиб кўринг!

Агар сиз қуйида санаб ўтилган аломатлардан бирини ёки бир нечтасини сезиб қолсангиз, унда ўзингиздаги стресс даражасини назорат қилиш масаласига жиддийроқ муносабатда бўлинг.

Сочларингиз қўрқитадиган даражада тўкилаяпти

Иш алмаштириш, туғиш ва ҳатто грипп ҳам сочлар тўкилишининг етарли сабаблари бўлиши мумкин. Агар сиз тароқда одатдагидан икки баравар кўпроқ сочларни сезиб қолсангиз — ва бу икки ҳафтадан узоқроқ муддат давом этса — сабаби стресс бўлиши мумкин.

Стресс туфайли сочлар тўкилишининг яна бир аломати — бошнинг танга катталигидаги икки чаккасида соч тўкилиши. Айланма алопеция — иммун тизимининг ҳужуми таъсирида соч фолликулаларининг бузилиши ва гарчи бунинг сабаблари аниқ бўлмаса ҳам, келтириб чиқарувчи маълум омил стресс ҳисобланади.

Сочлар ўсмай қолади

Бу муаммо бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари стресс носоғлом овқатларни афзал кўришга олиб келишини исботлади. «Нотўғри, носоғлом овқатланиш организмни тирик қолишга уриниш ҳолатига киритиб қўяди, қувват сарф қилиш тежамкорлик  режимига ўтади ва сочларнинг ўсиши кун тартибига кирмай қўяди», — деб тушунтиради дерматолог Линдси Бордоне.

Сиз сочларингизни юла бошлайсиз

Одамларнинг тахминан 1 фоизи трихотилломаниядан — кўпинча ваҳимага тушиш ҳолатида одамнинг ўз сочларини юлиш аломатлари билан намоён бўладиган касалликдан азият чекади. Бу камдан-кам юз берадиган ҳолатлар, лекин агар сиз ўзингизда шундай ғайриихтиёрий ҳаракатларни сезиб қолсангиз, дерматологга ёки психиатрга мурожаат қилишингизга тўғри келади.

Сабаби қандай бўлишидан қатъи назар, унга эътиборсиз бўлманг

Агар сиз сочларингизга стресс зарар етказаяпти деб гумон қилаётган бўлсангиз, хавфли сабабларни (масалан, гормонал ўзгаришлар ва камқонлик) истисно қилиш учун шифокор қабулига ёзилинг. Ва диққатингизни стрессни йўқотиш усулларига қаратинг.

Манба: Daryo.uz