Тана ҳарорати ҳақида 6 та қизиқарли ҳақиқат

Тана ҳарорати ҳақида 6 та қизиқарли ҳақиқат

Маълум бўлишича, тана ҳарорати ёш ўтиши билан, чекаётганингизда ва … ёлғон гапираётганингизда ўзгарар экан.

Чекиш вақтида ҳарорат кўтарилади

Сигарета учининг ҳарорати — 95°C ни ташкил этади. Сиз иссиқ тутундан нафас оласиз ва ўпканинг ҳарорати ошади. Ўпкалар қизиб кетса, у ўз фаолиятларидан бирини бажариш — танани совитиш қобилиятини йўқотади. Натижада тана ҳарорати кўтарилади. Чекишни тўхтатганингиздан кейин 20 дақиқа ичида ҳарорат нормаллашади.

Ёлғон айтсангиз, бурнингиз қизиб кетади

Испаниядаги University of Granada олимлари ёлғончининг бурни ва кўз атрофи соҳаларининг ҳарорати кўтарилишини тасдиқлади.

Совуқ юрак мияни ҳимоя қилади

Совуқ юрак — айниқса инфарктдан кейин унчалик ёмон нарса эмас. Балтимордаги Johns Hopkins Bayview Medical Center шифокорлари аъзоларнинг жиддий шикастланишининг олдини олиш мақсадида тананинг ҳароратини тушириш усулини ишлаб чиқди. Гипотермия инфарктдан кейин 4 соат давомида қўлланилади.

Қизил қалампир қиздиради

Қизил қалампир нафақат таомнинг мазасини яхшилайди, балки ҳазм қилиш жараёнида тана ҳароратини ҳам оширади.

Эркаклар ва аёллар бир хил бўлмайди

Тананинг шахсий нормал ҳарорати қизларда эртароқ — 13—14 ёшга келиб шаклланади. Йигитларда эса — тахминан 18—20 ёшларда. 25 ёшдан кейин эркаклар ва аёллар ўртасидаги ҳарорат фарқлари айниқса билиниб қолади: эркаклар аёлларга қараганда ўртача олганда ярим даражага «совуқроқ»!

Ёш қанча каттароқ бўлса, шунча совуқроқ

Агар сиз ҳар доим, ҳатто ёзнинг иссиқ кунларида ҳам совқоцангиз, бунинг сабаби ёшингизга боғлиқ бўлиши мумкин. Қариган сари тана ҳарорати пасайиб боради.

Манба: Daryo.uz