Тирноқларни бир йўналишда эговлаб текислаш керакми?

Тирноқларни бир йўналишда эговлаб текислаш керакми?

Бунчалик эмас. Ҳаммаси сиз фойдаланишга одатланган тирноқ эговлагичга боғлиқ. Масалан, шишали силлиқ тирноқ эговлагичдан фойдалансангиз, уни ҳар томонлама йўналтиришингиз мумкин. Қумли тирноқ эговлагични эса бир томонлама йўналтирганингиз яхши. Акс ҳолда, тирноқларингиз учида тебраниш вужудга келиб, улар қатлана бошлайди. Тирноқларингиз қават-қават бўлмаслиги учун эса метал тирноқ эговлагичлардан фойдаланманг.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси