Туғруқдан кейинги қорин муаммоси…

Туғруқдан кейинги қорин муаммоси…

Қуйидаги машқларни мунтазам бажариб борсангиз, қорин мушакларини чиниқтириб, таранглашишига эришишингиз мумкин.

1. Ён тарафингиз билан ётинг. Аввал ўнг, сўнг чап оёқни юқорига кўтариб, қайчи машқини бажаринг. Бу машқ бўксадан қорин мушакларига зўриқиш тушишини таъминлайди.

2. Кукрак билан ётинг. Нафас олганда қорин мушакларини ичкарига тортинг. Нафас чиқарганда бўшатинг. Машқни 6-8 марта бажарасиз.

3. Ён тарафингиз билан ётинг. Бош салгина кўтарилган, оёқ тиззасини букиб, олдинга ҳаракатлантиринг.

4. Оёқ тиззаси ва қўл кафтига тиранганча машқ гиламчасига жойлашинг. Саноқ бошида чап қўл ва ўнг оёқни юқорига кўтариб, туширинг. Машқни ўнг қўл ва чап оёқ билан ҳам бажарасиз. Такрорийлиги 8 марта.

5. Деворга суянинг. Ўтириб-туриш машқини бажаринг. 8 марта.

ВАЗН БИЛАН КУРАШИШГА ЁРДАМ БЕРАДИ

– Фарзандингиз билан бир кунда икки маҳал сайёр қилинг. Эрталаб ва кечқурун. Пиёда юриш кун давомида истеъмол қилинган маҳсулотлар калориясини парчалашда ёрдам беради.

– Эмизикли аёллар бир кунда ўртача 500 килокалорияни йўқотишади. Ишониш қийин-а?! Бироқ ҳақиқатан ҳам шундай. Шу боис ҳам болани кўпроқ эмизиш тавсия этилади.

– Таомланганда сабзавотларга эътибор беринг. Хамирли таомларни чекланг. Оз-оздан тез-тез овқатланинг.

– Кўпроқ сув ичинг. Газсиз ёки қайнатиб тиндирилган сув айни муддао.

Манба: Darakchi.uz