Уй шароитида Twix шоколадини тайёрлаймиз

Уй шароитида Twix шоколадини тайёрлаймиз

Биз сизнинг эътиборингизга тайёрлаш жуда осон бўлган, таъми эса ҳақиқий Twix’дан ҳам мазали бўлган шоколад рецептини ҳавола қилмоқчимиз. Албатта тайёрлаб кўринг!

Керакли масаллиқлар:

  • 400 г сариёғ
  • 2 стакан ун
  • ярим стакан шакар
  • 2 банка қуюлтирилган сут
  • 300 г сутли шоколад

Тайёрланиши:

  1. Сариёғ (карамелли аралашма учун бироз қисмини қолдиринг), ун ва шакарни блендерда аралаштирамиз.
  2. Хамир уваланувчан чиқади. Уни тўғри бурчакли формага жойлаштиринг, шиббаланг, 180 даражагача қиздирилган духовкага қўйинг. 20 дақиқа давомида пиширинг.
  3. Чуқур товада карамелли аралашмани тайёрлаймиз. Бунинг учун унинг ичига қолган сариёғни ва 2 банка қуюлтирилган сутни солинг, ўртача оловга қўйинг ва карамелли масса ҳолатига келгунча қайнатинг. Бунга 20 дақиқага яқин вақт кетади.
  4. Тайёр бўлган коржлар устига карамелли аралашмани жойлаштирамиз, текислаймиз
  5. Охирги ишимиз шоколадни тайёрлаш бўлади. Уни сувли ҳаммомда эритамиз. Кейин бу шоколадни карамелли масса солинган корж устига қуямиз, яна текислаймиз.
  6. Уни совутгичга қўямиз ва яхши совигунча кутамиз. Хоҳлаган шаклда қилиб кесамиз ва дастурхонга тортамиз.

Ёқимли иштаҳа!

Манба: Daryo.uz