Йод моддаси — ақлий фаолият учун…

Йод моддаси — ақлий фаолият учун…

Фарзандингиз ёшига нисбатан ривожланишдан ортда қолаётгандек туюлса, йод моддаси заҳирасини тўлдиришга киришинг. Йод етишмаслиги боланинг ақлий фаолияти ва жинсий аъзолар ривожланишига ҳам таъсир этади. Шунингдек, болада жиззакилик, кўп терлаш, кўз чаноқларининг катталашиши кузатилса, қалқонсимон безнинг эндометрик хасталик тури юзага келгани тахмин қилинади.

Фойдаси: қалқонсимон без фаолиятини тартибга солади, асаб тизимини тинчлантиради ҳамда микробларга қарши таъсир кўрсатади, ақлий салоҳиятни ўстиради.

Кунлик миқдори: болажонингиз ёшга тўлмаган бўлса, 90 мкг, 2-6 ёшда бўлса, 110-130 мкг, 7-12 ёш ва ундан катта бўлса, 130-150 мкг.гача белгиланиши мумкин.

Меъёрдан ошса: қўл-оёқларида титраш, жигар ва талоқда шиш юзага келиши, кўнгил айниши ва тери юзаси сарғимтир тусга кириши мумкин.

Муҳим! йод моддаси кўпинча В гуруҳ витаминлари билан бир вақтда қабул қилинмайди. А, С, D витаминлари (лимон, наъматак, олма) билан эса мос келади.

Профилактика: болажонингизнинг жисмоний ва ақлий саломатлиги учун йод моддасига бой маҳсулотлардан танланг. Бунда сизга денгиз маҳсулотлари, сут, йод моддаси қўшилган ош тузи, хурмо, ёнғоқ кабиларни тавсия этамиз. Мазкур маµсулотлар болангиз таомномасида бўлса, йод етишмаслиги ва унинг асоратидан келиб чиқадиган касалликлар хавф солмайди. Бироқ қўшимча препаратлар беришда маµсулотлар миқдорини меъёрда сақланг.

Дорихоналарда: шифокор тавсиясига кўра йодомарин (1 таблеткадан эрталаб 1 маҳал), йодбаланс (0,5 таблеткадан эрталаб 1 маҳал).

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси