Юксак ақл-идрокнинг кутилмаган 3 белгиси

Юксак ақл-идрокнинг кутилмаган 3 белгиси

Ҳурфикрли қарашлар, ёлғизликни ва тунги яшаш тарзини севиш. Булар ва бошқа хусусиятлар сиз бошқалардан кўра ақллироқ эканлигингиз ҳақида айтиши мумкин.

  1. Ёлғизликни севиш

Эволюцион психолог Сатоси Канадзаванинг яна бир кашфиёти: ақлли кишилар дўстлари билан камроқ учрашсалар ўзларини бахтлироқ ҳис қиладилар. Шуниси қизиқки, кўпчилик кишилар учун ҳаммаси аксинча: улар ошналари билан қанча тез-тез мулоқот қилиб турса, ўзларини шунча яхши ҳис қилишади.

Бундай қарама-қарши ҳақиқатнинг  сабаби яққол кўриниб турибди. Ақл-идроки юқори бўлган одамнинг фикри кўпроқ мураккаб вазифалар ва лойиҳаларга қаратилган, дўстона ўтиришлар эса уларни фақат чалғитади.

  1. Тунги яшаш тарзи

Олдинги банддагидек, Канадзаванинг фараз қилишича, ақлли кишиларнинг кун тартиби олдиндан қабул қилинган кун тартибидан тубдан фарқ қилади. Яъни, бизнинг аждодларимиз сутканинг ёруғ вақтларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишган ва қоронғи тушиши билан ухлашга ётишган, ҳозир эса юқори ақл-идрок соҳиблари бундай одатга амал қилмайдилар.

Руҳшунослар томонидан олинган маълумотлар бу фикрнинг тўғрилигини тасдиқлайди. Кечроқ ухлайдиган ва турадиган кишилар эрта турувчиларга қараганда ақллироқ бўладилар.

  1. Ишонишга мойиллик

2014 йилда эълон қилинган тадқиқотлар юксак ақл-идрок одамларга ишониш қобилияти билан боғлиқлигини кўрсатади. Бу ерда гап нафақат қариндошлар ва дўстлар, балки жамиятнинг бошқа вакиллари тўғрисида ҳам бормоқда.

Бунинг маъноси шуки, ақлли одамлар ишониш мумкин бўлмаган одамларни бошқалардан кўра яхшироқ танийдилар. Шунинг учун бошқаларга уларнинг кўнгли очиқ.

Манба: Daryo.uz