Кутубхона

Ayol.uz подкасти: Стрессдан қандай қутилиш мумкин (1-эпизод)

Сиз учун янгилигимиз бор. Сайтимизда янги лойиҳа бошладик: Ayol.uz подкасти.

Подкаст нима?

Подкаст ўзи нима, деган савол туғилган бўлса, қисқа жавобимиз шуки, подкаст бу аудио эшиттириш. Уни суҳбат ёки мулоқот дейишимиз ҳам мумкин. Унда сайтимиз ўқувчилари - сиз аёллар учун қизиқарли бўлган энг муҳим мавзуларни танлаб олиб, дилдан суҳбат қурамиз. Аудио суҳбатларимиз ҳафтада бир марта эътиборингизга ҳавола қилинади. Ҳар бир янги аудиони эпизод деб номлаймиз. Демак, бундан буён ҳар ҳафта сайтимизга ташриф буюриб, суҳбатимизни тинглашни эсдан чиқарманг. Подкастимизни ёш журналист, қалами ва овози ўткир Дилшодабону Аввалбоева олиб борадилар.

Подкастнинг мақоладан қандай афзаллиги бор?

Мақолани ўқиш учун алоҳида вақт ажратишингиз, бир жойга ўтириб, телефонингиз ёки компутерингиз экранига тикилиб, бутун диққатингизни унга қаратишингиз керак. Аудиони телефонингизда ёки компьютерингизда овозини чиқариб ёки қулоқчин орқали исталган пайт ва исталган жойда тинглашингиз мумкин. Овқат қилаётган бўлсангиз ҳам, кир юваётган бўлсангиз ҳам ёки бекатда автобус кутиб ўтириб ҳам уни тинглаш имкониятига эгасиз. Уни тинглаш учун олдиндан телефон ёки компьютерингизга сақлаб олиб, исталган пайт интернет йўқ пайтларда ҳам тинглашингиз мумкин. Автобусда ишга ёки ўқишга кетаётиб 10-15 дақиқа вақтингизни фойдали бир мавзуда ажойиб аудио суҳбатни тинглашга сарфламасмидингиз?

Сизни ишонтира оламизки, бизнинг подкаст кундалик радио эшиттиришларидан ёки сиз ҳар куни тинглайдиган қўшиқ ва мусиқалардан қизиқарлироқ ва фойдалироқ бўлади. Агар бундай бўлиб чиқмаса, бизга боғланинг. Таклиф ва муносабатларингизни ҳар доим самимият билан қабул қиламиз.

Қандай мавзулар ҳақида подкаст тайёрлашимизни хоҳлайсиз?

Мавзулар бўйича сизда бирор таклиф бўлса, улар ҳақида ҳам бизга хабар беринг. Навбатдаги эпизодларимизда сиз тинглашни хоҳлаган мавзуларни ҳам ёритишга ҳаракат қиламиз.

Демак, подкастимизнинг биринчи эпизодини қабул қилиб олинг:

Биринчи эпизод мавзусига алоқадор қуйидаги мақолаларни ҳам ўқишингизни тавися қиламиз:

  1. Тушкунлик ва стрессни енгишга ёрдам берувчи маҳсулотлар
  2. Стресс ва саратон касаллигига қарши антиоксидантлар
  3. Стрессни енгиб, юракка ёрдам беришнинг оммабоп 4 усули
  4. Стрессдан қутилиш учун тавсиялар
  5. Доимий стресс шароитида ғайрат-шижоатни қайта тиклаймиз
  6. Баҳорги депрессияни енгишга ёрдам берадиган 7 та маҳсулот