Биласизми?

Факт: Фотимахон Омилова Паралимпия ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди

Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилаётган 2016 йилги Паралимпиаданинг сузиш спорти бўйича мусобақаларида Ўзбекистон вакили Фотимахон Омилова делегация учун 3та медаль тақдим этиб улгурди.

У дастлаб 100 метрга баттерфляй усулида сузиб, маррага учинчи бўлиб етиб келган ҳамда бронза медалини қўлга киритганди.

Кейинроқ эса у 200 метрга комплекс усулида сузиш бўйича баҳсларда кумуш медаль олди.

Кечаги баҳслрада эса Фотимахон Омилова 100 метрга брасс усулида сузишда тенгсиз бўлиб, Паралимпиаданинг олтин медалини қўлга киритди.

Шу тариқа, Фотимахон Омилова битта Паралимпиадада ҳам бронза, ҳам кумуш, ҳам олтин медални қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.

У Паралимпиадада яна бир қатор йўналишларда медаллар учун курашни давом эттиради.