Биласизми?

Илмий жиҳатдан рад қилинган спорт ва фитнес ҳақидаги 5 ёлғон

Спорт стресс, ортиқча вазн ва ўзига паст баҳо беришнинг энг яхши давоси ҳисобланади. Энг машҳур спортчилар, мураббийлар ва шифокорлар хоҳлаган натижага эришиш учун спорт билан қандай шуғулланиш кераклиги ҳақида кўп ёзишади.

Лекин бизнинг соғлиғимизга фақат зарар келтирадиган бир неча кенг тарқалган нотўғри фикрлар мавжуд.

1-ёлғон. Қоматингиз яхши бўлиши учун бир ҳафтада бир-икки марта спорт билан шуғулланиш зарур

Олимларнинг гапларига кўра, бир ҳафтада камида уч марта шуғулланиш зарур экан. Аслида спорт билан ҳар куни шуғулланиш керак, лекин оддий сайр қилишлар ёки қисқа югуришлар спорт залларидаги машғулотларни ажойиб тарзда тўлдириб туради.

2-ёлғон. Эрталаб — жисмоний машқлар учун энг яхши вақт

Ўзингизга ўзига хос тартиб ўрнатинг: спорт залига қатъий белгиланган вақтларда боринг.

Аслида жисмоний фаоллик сизнинг кундалик одатингизга айланиши керак. Кимгадир тунда шуғулланиш ёқади, кимдир эрталаб соат олтида югуришни яхши кўради. Шунинг учун спорт билан шуғулланиш учун энг яхши вақт — машқларни мунтазам равишда шуғулланишни одатга айлантиришга имкон берадиган вақт.

3-ёлғон. Спорт билан шуғулланиш — ортиқча вазнни камайтиришнинг энг яхши йўли

Жисмоний машқлар сизга кечқурун ейиладиган тўйимли овқатни «ёқиш»га ёрдам беролмайди.

Агар сиз вазнингизни камайтирмоқчи бўлсангиз, унда биринчи навбатда парҳезга риоя қилишингиз керак.

4-ёлғон. Қоринни йўқотишни хоҳлайсизми? Ўтириб-туринг!

Қорин текис бўлиши учун ҳамма мушаклар гуруҳи ҳаракатга келиши зарур. Олимларнинг айтишларича, ўтириб-туриш фақат қорин мушакларига таъсир кўрсатар экан.

Манба: Daryo.uz