Ошхона

Ошқовоқли маффин тайёрлаймиз

Юмшоқ, мазали ва оғизда эриб кетувчи ошқовоқли маффинлар — куз кунлари учун айни муддао. Уларни тайёрлаш жуда осон, натижаси эса уйдагиларингизни қувонтиради.

Ошқовоқли маффинлар тайёрлаш рецепти

Масаллиқлар:

  • 1¾ стакан ун;
  • 2 чой қошиқ юмшатгич;
  • 1 чой қошиқ долчин;
  • ½ чой қошиқ эзилган занжабил;
  • ¼ чой қошиқ мускат ёнғоғи;
  • ¼ чой қошиқ эзилган қалампирмунчоқ;
  • ½ чой қошиқ туз;
  • 6 ош қошиқ сариёғ;
  • 1⅓ стакан оч-жигарранг шакар;
  • 2 дона тухум;
  • 1⅓ стакан ошқовоқ пюреси;
  • 1 чой қошиқ ванил экстракти.

Масаллиқлар 12 дона маффин тайёрлашга мўлжалланган.

Тайёрлаш

Чуқур идишда ун, юмшатгич, долчин, занжабил, мускат ёнғоғи, қалампирмунчоқ ва тузларни аралаштиринг. Бошқа идишда миксер ёрдамида ошқовоқ, ёғ ва шакарни яхшилаб аралаштиринг.

Кейин ошқовоқли пюрега биринчи идишдаги қуруқ масаллиқларни солинг ва миксер ёрдамида аралаштиринг. Формаларга ёғ суринг, аралашмани формаларнинг тўртдан уч қисмигача тўлдиринг.

Маффинларни 180 °C гача қиздирилган духовкада 18–20 дақиқа давомида, хамир тўлиқ кўтарилмагунча пиширинг.

Таомни совигандан кейин дастурхонга тортинг.

Пишган маффинларни герметик контейнерларда, хона ҳароратида 4-5 кун давомида сақлаш мумкин. Шунингдек, уларни музлатиш ҳам мумкин. Унда сақлаш муддати уч ойгача узаяди. Музлатилган маффинларни микротўлқинли печда ёки духовкада иситинг.

Манба: Daryo.uz