Маданият

Парҳез ва машқларсиз қоринни йўқотишнинг 4 та оддий усули

Текис ва чиройли қоринга эга бўлиш учун кўпчилик фитнес-залда яшайди ва карам барглари билан овқатланади. Чунки бу жисмоний мукаммалликка олиб борадиган энг соғлом ва тўғри йўлдир.

Лекин, агар машқ қилишга ва овқатланишни чеклашга вақтингиз ҳам, асабларингиз ҳам, кучингиз ҳам бўлмаса қуйидаги оддий маслаҳатларимиздан фойдаланиб кўришингиз мумкин. Улар қоринни бироз бўлса-да мувофиқ ҳолатга келтиришга ёрдам беради.

1. Қаддингизни ростланг

Ҳар лаҳзада, бу ҳақда эслашингиз билан елкаларингизни тўғриланг ва қорнингизни тортинг. Қилолмасангиз ва эслашни хоҳламасангиз — гавда корректори сотиб олинг.

Гавдани тўғри тутиш катта аҳамиятга эга бўлса ҳам, биз кўпинча унинг таъсирига етарлича баҳо бермаймиз. Тик тутилган умуртқа бўйга бўй қўшишга, кўкракка шакл беришга ва қоринни анча текис кўрсатишга ёрдам беради.

2. Кўпроқ сув ичинг

Сув танқислиги бошланиши билан организм дарров ўзида намликни тўплай бошлайди, шу жумладан қоринда ҳам. Шу сабабга кўра қўлларда ва оёқларда пайдо бўладиган шишлар кўпчиликка таниш бўлиши мумкин, лекин қорин соҳасидаги шишларга биз камдан-кам ҳолларда эътибор берамиз. Айнан бу шишлар қориннинг дўппайиб чиқиб қолишига сабаб бўлади.

3. Мунтазам равишда ҳожатга чиқинг

Бу қоринни йўқотишда муҳим жиҳат ҳисобланади. Организм — жуда сабрли нарса ва агар сиз уни сабр қилишга ўргатган бўлсангиз, у сизни энг охирги ҳоллардагина ҳожатга чиқишга чақиради. Бошқа вақтларда қовуқ деворлари кенгайиб боради, бунинг натижасида эса қорин катталашади.

Шифокорларнинг таъкидлашича, бир кунда камида 5—7 марта бовул қилиш нормал ҳолат ҳисобланади.

4. Овқатни яхшилаб чайнанг

Тишларингиз ёрдамида тушлик ёки кечки овқатни қанча сифатлироқ майдаласангиз, у меъдада шунча камроқ жойни эгаллайди. Демак, тўлдирилган меъда қориннинг шишиб кетишига сабаб бўлмайди.

Бундан ташқари, сиз қанча узоқроқ чайнасангиз, мия «мен тўйдим» деган сигнал бергунича шунча камроқ ейсиз. Бу ортиқча калория тўпламасликка имкон беради ва ўз навбатида қориннинг ҳолатига ҳам таъсир кўрсатади.

Манба: Daryo.uz