Биласизми?

Қулупнайнинг 10 та фойдали хусусияти

Қулупнай – резавор ва тансиқ мева бўлиб, у иштаҳани очади, ошқозоннинг ҳазм қилиш фаолиятини меъёрлаштиради. Қулупнай табиий пешоб ҳайдовчи восита бўлиб, организмдаги туз миқдорини нормаллаштиради. Ҳадемай шаҳримиз бозорлари қулупнайга тўлиб-тошади. Шу муносабат билан, қуйида сизни қулупнайнинг фойдали жиҳатлари билан таништирамиз.

Юрак фаолиятини яхшилайди

Қулупнай таркибидаги антиоксидант ва флавоноид дармондорилари қон таркибини токсин – заҳарли моддалардан тозалайди. Мазкур витаминлар қон томирлардаги тиқинга айланиш хавфи юқори бўлган зарарли холестеринга қарши курашади. Қулупнайнинг энг муҳим фойдали жиҳати шундаки, у юракдаги ва танадаги яллиғланишларни даволайди.

Қулупнай шарбати таркибидаги органик кислоталардан бири кашандаликка қарши курашиб, саратонни олдини олади. Шу боис тамаки чекувчилар қулупнай шарбатини доимий тарзда  истеъмол қилсалар ўз саломатликлари учун фойда бўлади.

Хотирани мустаҳкамлайди

Агар хотирангиздан шикоятингиз бўлса, кундалик таомномангиздаги қулупнай миқдорини оширинг. Қулупнай таркибидаги Fisetin табиий экстракти миядаги нейронларнинг маълумот алмашиш фаолиятини яхшилаб, хотирани мустаҳкамлайди. “Неврология” журналида ёзилишича, ҳар ҳафта 2 ёки ундан ортиқ порция қулупнай ейиш кексаликда хотира сусайиши хасталигига чалинишдан ҳимоя қилади.

Тананинг ёш ва ғайратли кўринишини таъминлайди

Қулупнай таркибида танадаги модда алмашинуви жараёнини фаоллаштирадиган углеводлар миқдори юқори бўлиб, бу организмдаги ҳужайраларнинг тезроқ янгиланиши, янги ҳужайраларнинг пайдо бўлишига шароит яратади.

Қулупнай

Иммунитетни оширади

Қулупнай С витаминига бой бўлиб, бу дармондори иммун тизими учун жуда кераклидир. Бир стакан қулупнай таркибида инсон кунлик истеъмол қилиши лозим бўлган С витамини мавжуд. Шундай экан, қулупнай мавсумида бу хушхўр мевадан еб қолинг.

Қонни суюлтиради

Қулупнай қоннинг суюлишига кўмаклашади. Организм учун нордон қулупнай фойдали бўлиб, қулупнайни шакарга ботириб эмас, сутли маҳсулотлари – сметана, қаймоқ ёки сут билан истеъмол қилган маъқул.

Қулупнай

Диабет ва ич қотишини даволайди

Ич қотиши билан боғлиқ муаммо танадаги ичаклар фаолияти билан боғлиқ. Қулулпнай эса мазкур ичакларнинг ривожланиши учун зарур пай толаларини ривожлантирадиган моддаларга бой. Шунингдек, қулупнай таркибидаги Бириктирувчи тўқима оқсиллари қондаги қанд миқдорини ҳам назорат қилади ва диабетнинг олдини олади. Қондаги глюкоза миқдори 40 фоизгача бўлган қандли диабет билан хасталанган инсонлар қулупнайни хоҳлаганча истеъмол қилишлари мумкин.

Қулупнай сизга қувват беради

Унинг таркибида клетчатка ва пектин моддалари юқори миқдорда бўлади. Қулупнай таркибида етарли миқдорда органик шовул кислотаси мавжуд бўлиб, мазкур модда танани энергия билан таъминлаш хусусиятига эга.

Қулупнай

Қулупнай терининг нафис ва силлиқлигини таъминлайди

С витамини ҳамда терининг “душмани” ҳисобланган токсинларнинг энг ашаддий ғаними – қулупнайдир. Шу сабабли, бу мевадан тез-тез еб туриш тананинг кексайиш жараёнини, ажин тушишини секинлаштиради. Қулупнай терини тиниқлаштиради, таранглаштиради. Шунингдек, қулупнай салицил кислотасининг табиий манбаи бўлиб, чеҳрани ҳуснбузарлардан халос қилади. У уй шароитида юз учун ниқоб тайёрлашда айни зарур маҳсулот.

Бактерияларга қарши курашади

Қулупнайдаги полисахаридлар органик кислоталар билан биргаликда ичак микрофлорасини  нормаллаштиришга, дисбактериозни олдини олишга ва организмдан токсинлар ҳамда оғир металларни ҳайдашга ёрдамлашади.

Қулупнай

Танага зарур дармондориларни етказиб беради

Қулупнайни мунтазам истеъмол қилиниши мавсумий витамин танқислигининг олдини олади ва организмни С, Е ва В гуруҳи витаминлари билан тўйнтиради. Бундан ташқари қулупнай таркибида юқори миқдорда металл моддалар – марганец, калий, кальций, мис, кобальт, молибден хусусан енгил ҳазм бўладиган шаклда мавжуд.

Яна унда фолий, лимон, олма ва салицил кислоталари юрак сиқилишини олдини олишда кўмаклашувчи В витамини, иш фаолиятимиз тонусини оширишда ёрдам берувчи К витамини, қони кам инсонлар учун фойда бўладиган темир моддаси бор.

клубника

Эслатма: Маълумки, иштаҳани очувчи бу қизил мевани ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш ҳам ярамайди. Ошқозон яраси ва гастритдан азият чекаётган инсонлар қулупнайни истеъмол қилмаганлари маъқул. Сабаби унинг уруғлари ошқозоннинг шиллиқ пардасига салбий таъсир кўрсатади. Бўғимлар оғриғини бошдан кечираётганлар ҳам ушбу мевани тановвул қилишда эҳтиёт бўлишлари лозим. Аллергияси бор кишиларга эса бу ширин мева ман этилади.