Ошхона

Таиландча салат - уйда бор маҳсулотлардан

Зарур масаллиқлар: 200 гр. дудланган ёки қайнатилган гўшт, 2 донадан бодринг ва помидор, 2 бош пиёз, салат барги, туз, мурч; маринад учун: 15 ош қошиқ сув, 8 ош қошиқ сирка, 3 ош қошиқ шакар; қайла учун: 5 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 3 ош қошиқ сирка, 1 ош қошиқ хантал.

Тайёрланиши: 1. Пиёзни сомонча шаклида тўғранг. Сирка, сув ва шакарни то шакар эригунча яхшилаб аралаштиринг. Пиёзни аралашмага солиб, 30 дақиқага маринадлаб қўйинг.

2. Бодринг ва дудланган ёки қайнатилган гўштни сомонча, помидорни майдалаб, тўртбурчак шаклда тўғранг.

3. Ўсимлик ёғи, сирка ва хантални аралаштиринг.

4. Салат баргини қўлингиз билан бўлиб, чуқурроқ идишга солинг. Пиёзнинг сувини силқитиб, сабзавотлар ва гўшт билан бирга солинг. Туз, мурч сепинг. Қайлани қуйиб, яхшилаб аралаштиринг.

2 кишилик

45 дақиқа.

Манба: Darakchi.uz