Ошхона

Тўйимли тоблама — саҳарликка тайёрлаб қўйишингиз мумкин!

Зарур масаллиқлар: 800 гр. қайнатилган мол гўшти, 80 гр. қаттиқ пишлоқ, 2 дона тухум, 2 ош қошиқдан сметана ва соя соуси, гўшт учун зираворлар.

Тайёрланиши: 1. Қайнатиб пиширилган мол гўштини 7–8 мм. қалинликда ўртача катталикда тўғранг.

2. Тухумларни чақиб, соя соуси, сметана ва зираворларни қўшинг.

3. Тоблама қолипга аввал суюқ аралашмадан солинг, устидан бир қатор қилиб гўшт бўлакларини жойланг. Яна шу тартибни такрорлагач, 30 дақиқа музлаткичда қолдиринг.

4. Пишлоқни қирғичдан ўтказиб, ярмини гўшт устига сепинг-да, 170 даражада қиздирилган газ печига 15 дақиқага қўйинг. Кейин қолган пишлоқни сепиб, яна 15 дақиқа газ печида қолдирасиз.

2 соат

4 кишилик

Манба: Darakchi.uz