Ошхона

Антиқа блинчик — бир хилликдан зерикдингизми? Унда марҳамат!

Зарур масаллиқлар: 1 литр сут, 3 та тухум, 50 граммдан майонез ва ўсимлик ёғи, тахминан 2 стаканча ун, туз, шивит; қийма учун: 1 кг. товуқ гўшти, 1 донадан пиёз ва сабзи, ўсимлик ёғи, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Шивитни майдалаб тўғраб, туз ва майонез аралаштиринг. Чуқурроқ идишда тухумни аталаб, сут қўшинг. 1-2 дақиқа енгил аралаштиргач, майонезни ҳам қўшинг. Суюқлик бир текисда аралашиши учун миксердан фойдаланганингиз маъқул. Охирида ўсимлик ёғи ва ун солиб, қуюқ аралашма ҳосил қилинг. Аввалдан қиздирилган товада анъанавий тарзда блинчик пишириб олинг.

2. Қиймаси учун чала қайнатиб пиширилган товуқ гўштини сомонча шаклида тўғраб, майда бўлакланган пиёз билан қовуринг. Товуқ гўшти пишгач, қайнатилган сабзини тўртбурчак шаклда тўғраб, қиймага қўшинг. Туз ва мурчдан таъбингизга кўра фойдаланишингиз мумкин.

3. Ана энди тайёр блинчикларни ўраймиз. Бунинг учун блинчик ўртасига 1 ош қошиқ қийма солиб, атрофини айланма ҳаракатлар билан йиғинг. Хамирдан тугун ҳосил қилиб, кўк пиёз билан боғланг. Дастурхонга қаймоқ ёки ширин кетчуп билан бирга тортишингиз мумкин.

Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа.

Манба: Darakchi.uz