Саломатлик

Баланд пошнали, тор поябзаллар – аёл соғлиғига жиддий зарар етказади

Ингичка пошнали поябзаллар қанчалик жозибадор бўлмасин, биз – аёлларга қанчалик ёқмасин, уларни мунтазам равишда кийиш саломатлигимизга путур етказади. Ушбу мавзуни кўтаришимиздан мақсад ҳам шу: баланд пошнанинг аёл соғлиғига кўрсатадиган таъсирларидан огоҳ этиш.

Баланд пошнали оёқ кийимларни мунтазам кийиш фақатгина оёқ томирларида эмас, балки бутун организмда жиддий ўзгаришлар содир бўлишига олиб келади:

[дропсап тйпе="сирсле"]1[/дропсап]Пошнаси 3 сантиметрдан баланд бўлган поябзаллар доимий равишда кийилганда:

• Оёқ бўғимлари шикастланади; • Тос-сон соҳасида моддалар алмашинуви секинлашади; • Болдир веналарининг варикоз кенгайиши бошланади. • Бора-бора остеартроз ва остеопороз (суякнинг ғовакланиши) вужудга келади.

[дропсап тйпе="сирсле"]2[/дропсап]Пошнаси ўта баланд (масалан, 5-10 сантиметр) оёқ кийимлар мушакларни зўриқтиради, оёқни тез чарчатади;

[дропсап тйпе="сирсле"]3[/дропсап]Бармоқ қисми ўта тор, умуман, тор поябзалларда оёқлар узоқ вақт қисилади, оқибатда, дастлаб оёқ бармоқлари, сўнг оёқнинг бутун скелети зиён кўради:

• Оёқ бармоқлари шилинади, шунингдек, қийшая бошлайди; • Оёқ бўғимлари яллиғланади; • Тор поябзалда қон томирлари ҳам маълум муддат қисилади. Бу эса оёқларда қон айланишини бузади, товон мушакларининг қон билан таъминланишини издан чиқаради; • Яссиоёқлик келиб чиқиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас;

[дропсап тйпе="сирсле"]4[/дропсап]Айниқса, балоғат ёшидаги қизлар учун баланд пошнали оёқ кийимлар ўта зарарли:

• Ўсмирларнинг мўртроқ суякларига зарар етказади; • Тос суягининг қийшайишига олиб келади.

Юқоридаги икки ҳолат туғруқ пайтида жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

Тавсиялар:

[дропсап тйпе="сқуаре"]1[/дропсап]Одатий кунларда пошнаси 3 сантиметрдан зиёд бўлган поябзалларни киймаганингиз маъқул;

[дропсап тйпе="сқуаре"]2[/дропсап]Машқлар – бўғимларнинг қайишқоқлигини орттиради. Шунинг учун турли маросим-у тантаналарда баланд пошнали оёқ кийимларни кийишдан олдин ва чиқаргандан сўнг, оёқ учи бўғимлари билан турли машқлар қилинг;

[дропсап тйпе="сқуаре"]3[/дропсап]Имкон қадар тоза чармдан тикилган оёқ кийимлар кийинг. Сунъий теридан тикилган поябзал оёқларни димиқтириб, тирноқ ва тери касалликларини юзага келтиради.