Ошхона

Бақлажон ва бринзали салат тайёрлаймиз

Зарур масаллиқлар: 1-2 та бақлажон, битта пиёз, ярим боғ кўк пиёз ва шунча миқдорда кашнич, 2-3 та яшил ҳамда қизил булғор қалампири, битта бодринг, 2-3 та помидор, 200 гр. ёғсиз бринза, 100 гр. ўсимлик ёғи, 1 чой қошиқ сирка, туз.

Тайёрлаш: 1). Бақлажонларни ҳалқа қилиб тўғрагач, бир ош қошиқ туз билан аралаштиринг-да, ярим соатга қолдиринг. Сўнг совуқ сувда енгил чайиб, кесилган ҳалқаларни ўртасидан иккига бўлиб, ўсимлик ёғи солинган товада қизартириб олинг.

2). Булғор қалампирини катта бўлакларга бўлиб, 15 дақиқа газ печида пиширинг. Бодринг-помидорни эса ярим ҳалқа шаклида кесинг.

3). Пиёзни ҳалқа қилиб кесгач, совуқ сувда чайиб олинг. Сўнг кўк пиёз ва кашнични катта қилиб тўғранг.

4). Тўғралган сабзавотларни ўсимлик ёғи, туз ва мурч билан аралаштириб, салат ликопчасига солинг ва устини тўртбурчак тўғралган бринза билан безатинг.

Тайёрлаш вақти: 40 дақиқа.

Манба: Darakchi.uz