Маданият

Ҳомиладорлик пайтида вазн йиғишни қандай назорат қилиш мумкин?

Ҳомиладорлик пайтида вазнни мувофиқ мувозанатда сақлаш учун тананинг оғирлик кўрсаткичини билиш зарур. JAMA журналида парҳезшунослар ва гинекологлар иштирокида ҳомиладорлик пайтида вазн йиғилиши мавзусида тайёрланган илмий мақола чоп этилган.

Шифокорларнинг кузатишича, ортиқча килограммлар кўпинча биринчи ҳомиладорлик вақтида «йиғилади». Бу ҳатто тана оғирлиги кўрсаткичи (ТОК) бошида нормага (18,5 дан 24,9 гача) мувофиқ бўлган бўлғуси оналарга ҳам хос.

Ўз ишларини The Conversation журналида чоп этган Буюк Британиядаги Ньюкасл ва Саутхемптон университетидаги овқатланиш бўйича экспертлар мавзуни давом эттирди.

Тадқиқотчилар вазн йиғиш бўйича эслатмани таклиф қилди: агар тана оғирлиги кўрсаткичи ТОК ҳомиладорликкача нормадан пастроқ бўлган бўлса, яъни 18,5 дан пастроқ бўлса – 12,5 дан 18 килограммгача фазн йиғиш мумкин; агар ТОК 18,5 дан 24,9 гача (нормада) бўлса, 11,5 дан 16 килограммгача йиғиш мумкин; агар ТОК 25 дан 29,9 гача (ортиқча вазн) бўлса, соғлиқ ва қоматга зарар бермасдан 7 дан 11,5 килограммгача йиғиш мумкин; агар ТОК  30 дан баланд (семириб кетиш) бўлса, 5 дан 9 килограммгача вазн йиғишга рухсат берилади.

Тана оғирлиги кўрсаткичини формула бўйича ҳисоблаш ҳам мумкин: ТОК = тана оғирлиги/бўйингиз квадрати.

Манба: Daryo.uz