Маданият

Нима учун қорин соҳасидаги ёғларни кетказиш қийин?

Агар сиз теп-текис ва таранг қоринга эга бўлишни орзу қилсангиз, мунтазам равишда спорт залига қатнашнинг ўзи етарли эмас экан. Бунинг устига, баъзи хатолар ва нотўғри усуллар сизнинг уринишларингизни йўққа чиқаради. Улардан қандай қутулиш ва тўғрилаш мумкин?

Сиз оқсиллар билан «қувватланмайсиз»

Машқлар тамом бўлгандан кейинги биринчи 30 дақиқа айниқса жуда муҳим, чунки айнан шу даврда мушаклар биринчи навбатда аминокислоталарга мойил бўлади.

Сиз ҳар доим машғулотни кардио-машқлардан бошлайсиз

Машғулотлар чоғида ёғларни кетказиш учун сиздан оддийгина калория сарфлашдан кўра каттароғи талаб қилинади. Шунинг учун машғулотларни оғирлик кўтаришдан бошланг. Энергия миқдори ҳали юқори бўлган пайтда, сиз каттароқ оғирликни кўтара оласиз ва шу орқали мушакларни ўстириш машқларини самаралироқ қилишингиз мумкин. Натижада ёғлар қатламини тезроқ йўқотишга эришасиз.

Сиз ўзингизга дам берасиз

Агар сиз машқлар орасида ўзингизга дам берсангиз, унда кўпроқ ёғларни кетказишнинг ажойиб имкониятини қўлдан чиқарган бўласиз.

Сиз енгил юклар билан машқ қиласиз

Ёғларни кетказиш ва мушакларни ўстириш учун одам ҳар доим ўз планкасини кўтариши керак. Агар сиз мунтазам равишда машқ қилаётган бўлсангиз, унда одатдаги юклар оғирлигини аста-секинлик билан 10 фоизга оширинг.

Сиз ҳар гал бор кучингиз билан бажарасиз

Ҳар гал имкониятларингиз чегарасида машқ қилиш билан сиз ўзингизга фақат зарар етказишингиз мумкин. Шикастланиш хавфини оширишдан ташқари, бу сизнинг ривожланишингизни секинлаштириши мумкин.

Шиддатли машқлар организмни стресс гормони миқдорини оширишга мажбур қилиши мумкин, бу эса ўз навбатида керагидан кўпроқ ёғларни ғамлаб қўйишга сигнал беради.

Сиз қорин устидаги ёғларга қарши фақат машқлар ёрдамида курашасиз

Ҳатто агар сиз спорт залига ҳар куни ишга боргандек қатнасангиз ҳам, бу қорин соҳасидаги ортиқча вазнни йўқотишга кафолат бермайди. Тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, ҳатто бир ҳафтада 150 дақиқа вақтини машқлар бажариш билан ўтказадиганлар ҳам кам ҳаракат яшаш тарзини сақлаган ҳолда семириш хавфи бўлганлар гуруҳида қолишда давом этмоқда.

Шунинг учун офис бўйлаб юриш, ёки диванда ётиб телевизор кўришнинг ўрнига уй ишлари билан шуғулланиш ҳам қорин соҳасида сезиларли ўзгаришлар бўлишига ёрдам бериши мумкин.

Манба: Daryo.uz