Иш

ОФИС КАСАЛЛИКЛАРИ

Офисда ишлаш жуда ёқимли. Чиройли хона, юмшоқ кресло, исталган пайт қаҳва ичиш учун қулай шароит. Аммо офисда ишлашнинг соғлигимиз учун йетказадиган зарари ҳам анчагина экан. Улар билан танишинг:

ОШҚОЗОН ЯРАСИ

Эрталаб шошилганча ишга отландингиз. Бироз ишлагач, ҳамкасблар билан қаҳва ичиб бирор нима йеб оласиз. Тушликда эса янги лойиҳага қизиқиб кетиб, ошхонадан булочка йеб қўя қоласиз. Таниш манзара шундай эмасми? Унда ошқозонингиз сизни безовта қилса, ҳайрон қолманг. Чунки ошқозон билан боғлиқ сурункали касалликлар айнан тўғри овқатланмасликдан юзага келади. Ахир ҳар соатда ҳали конфет, ҳали ширинлик каби майда-чуйдаларни йеяверган ошқозонда яра пайдо бўлиши учун қулай муҳит туғилади. Яна бунга фаст фудга ўчликни ҳам қўшсак, унда меъёрий модда алмашинуви ва чиройли қомат билан хайрлашишимизга тўғри келади. БАВОСИЛ Биз ўтирганимизда белга тушадиган оғирлик ортади. Оқибатда бавосил келиб чиқиши мумкин. БОШ ОҒРИҒИ ВА БОШ АЙЛАНИШИ Кун мобайнида ўрнингиздан уч-тўрт мартагина турсангиз, унда касалликлардан тайёрланган гулдаста сиз учун. Хусусан, бош оғриғи ҳам кам ҳаракатлилик оқибатида келиб чиқади. ҚУРУҚ КЎЗ СИНДРОМИ Компютер, кондитсионер ва ҳатто иситиш тизими ҳам ҳавони маълум миқдорда сўриб олади. Бу эса қуруқ кўз синдромига олиб келади. Натижада кўз қизариб, қичишади, кўзда гўёки бирор нарса тиқилиб қолгандек туйилади. Бу белгиларнинг ҳаммаси кўриш қобилиятининг пасайишига олиб келади. СеМИРИШ Компютер қаршисида ўтириб йеяётган нарсангизнинг таъмини билмайсиз ва табиийки, қорнингиз тўйган ёки тўймаганини ҳам англолмайсиз. Натижада ярим килограмм печенени ҳам паққос тушириб қўйишингиз мумкин. АЛЛеРГИЯ Вақти-вақти билан сичқонча, клавиатура, телефон аппарати, хуллас, нимани қўл билан ушлашга тўғри келса, ҳаммасини артиб туриш лозим. Тумов ҳам йўтал ҳам офис аллергияси сабабидир. ОФИС ЖИҲОЗЛАРИ Офис жиҳозлари- телефон, компютер, принтер кўринмас электромагнит майдони ҳосил қилади. Бу эса доимий чарчоқ, хотира сусайиши ва жиззакиликка олиб келади. Мутахассислари инсоннинг қайси касбда ишлашига қараб унда пайдо бўлиши мумкин бўлган касалликлар хусусида тадқиқот ўтказдилар. Тадқиқот натижасида маълум бўлдики, директор, хисобчи, таҳлилчиларда гипертония, ошқозон-ичак, юрак-қон томир тизими, остеохондроз, артритга чалиниш хавфи юқори экан. Шунингдек, менежерларда гипертония, сурункали чарчоқ, варикоз касалликлари кўпроқ кузатиларкан. Ҳуқуқшунос ва администраторлар эса юрак қон томир тизими хасталиклари, остеохондроз ва артритга кўпроқ мойил бўлишаркан.