Ошхона

«Оҳ, маза» таоми — жигарларингиз учун жигардан овқат

Зарур масаллиқлар: 700 гр. жигар, 2 бош пиёз, 2 дона тухум, 6 ош қошиқ ун, 1 стакан сут, 1 боғ шивит, ўсимлик ёғи, сметана, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Жигарни ўртача катталикдаги бўлакларга бўлиб, 40 дақиқага сутга солиб ивитинг.

2. Пиёз ва ивитилган жигарни гўштқиймалгичдан ўтказинг.

3. Шивитни майдалаб тўғранг.

4. Жигар қиймасига тухум, ун, шивит, туз ва мурч солиб, аралаштиринг. Сметана ҳам қўшинг.

5. Қиздирлиган ўсимлик ёғига аралашмадан қошиқ билан солиб, қовуриб олинг.

Ҳоҳишингизга қараб унга эзилган саримсоқ пиёз ва майонез ҳам қўшишингиз мумкин.

Тайёрланиш вақти: 1 соат

Манба: Darakchi.uz