Маданият

Озиш борасида энг зарур 6 маслаҳат

Озиш ҳақидаги маслаҳатлар худди ҳар куни пайдо бўладигандек ва сиз уларнинг ҳаммасини олдин эшитгандек бўлиб туюлади. Ва уларнинг ҳеч бири сизни исталган мақсад томон бир қадам ҳам яқинлаштирган эмас.

Балки, яхшиси ҳақиқатан ҳам муваффақиятли вазн йўқотганлардан маслаҳат сўраш керакдир? Биз сизларни уларнинг олимлар томонидан тасдиқланган ҳийлалари ва режалари билан таништирамиз.

1. Ҳавасни келтирадиган егуликлардан қутулинг. Чипсли пакетлар, конфетлар ўрами, мазали пишириқлар… ўзини ейишга мажбур қиладиган ҳамма егуликлардан узоқроқ юринг. Зарарли ва ҳавасни келтирадиган озиқ-овқатларни фойдалилар билан алмаштиринг.

2. Ошхонани йиғиштиринг. Олимларнинг аниқлашича, ошхонадаги тартибсизлик бизни кўп овқат ейишга мажбур қилар экан.

3. Жавобгарликни зиммангизга олинг. «Калория кундалиги» юритинг ва ҳамма еганларингизни — ҳатто сизнинг инжиқ дўмбоқчангиз ейишга мажбур қилган бир қошиқ болалар овқатигача ёзиб боринг. Америкадаги профилактик тиббиёт журналида чоп этилган тадқиқотларга кўра, бундай кундалик юритиш сизнинг озишдаги муваффақиятингизни икки баравар оширар экан.

4. Атрофингизга мухлислар тўпланг. Ижтимоий тармоқлар сизга маънавий мадад ва мотивация учун гуруҳ йиғиши мумкин. Кристина Донателлага Facebook’даги шундай «мухлислар» гуруҳи 82 кг озишга ёрдам берди.

5. Порциялар ҳақидаги тушунчангизни қайта кўриб чиқинг. Кўпчилик озувчилар қанча еяётганига тўғри баҳо бера олмайди. Замонавий дастурлар аслида порция қандай бўлишига аниқлик киритишга ёрдам беради. Масалан, машҳур MyFitnessPal иловаси уй бекаси Кристал Сандерсни нафақат тўғри порцияларга, балки тўғри овқатланишга ҳам ўргатди. Шу туфайли у 41 кг озди.

Бир кунда уч марта енг. Гарчи бизга ҳар доим 3 мартанинг ўрнига 5—6 марта кам-камдан овқатланиш ҳақида кўп айтилса ҳам, бу услуб озувчиларга тўғри келмаслиги мумкин. Тез-тез овқатланиш сизнинг калория йиғишингиз хавфини оширади.

Манба: Daryo.uz