Маданият

Озмоқчи бўлганларга банан мумкинми?

Юлдузлар тренери Харли Пастернак ўзининг васийлиги остидагиларга банандан узоқроқ туришни, агар махсус парҳезга риоя қилиш керак бўлса, унда бананларнинг борлиги ҳақида бутунлай унутишни тавсия қилади.

Лекин нима учун? Ўртача катталикдаги битта банан таркибида 27 г углевод ва 14 г фруктоза мавжуд. Унинг калорияси 105 ккалорияга яқин.

Агар сиз бананларни жуда яхши кўрсангиз, ундан бутунлай воз кечишга мажбур эмассиз: улар сизнинг озиш учун қилган зўр беришларингизга зарар етказмайди, деб тинчлантиради шифокор Алисса Рамзи: «Ҳеч қандай озиқ-овқат вазн йиғишга ҳам, озишга ҳам ўз-ўзидан олиб келмайди».

Гарчи бананларда ҳақиқатан ҳам шакар бўлса-да, бу шакар табиийдир. Бир вақтнинг ўзида бананлар таркибида кўп миқдорда калий ва клетчаткалар, C ва B6 витаминлари, шунингдек яллиғланишга қарши антиоксидантлар мавжуд.

Айтмоқчи, клетчатка озишга ёрдам беради. Банандаги клетчаткалар фруктоза таъсирида қондаги шакар миқдорининг кескин кўтарилишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун ярим соат ўтгандан кейин сизга у ҳам, очлик ҳисси ҳам хавф туғдирмайди.

Бананларни бироз ёғ ва оқсиллар, масалан бодом ёки арахис ёғи билан бирга истеъмол қилиш йўли билан уларнинг фойдасини ошириш мумкин. Бу машқлардан олдин куч қўшишга ва кейин тиклашни тезлаштиришга ёрдам берувчи ажойиб тамадди ҳисобланади!

Хулоса: Бананларни бемалол ейишингиз мумкин, чунки улар сизга душман эмас. Озишни бу мевадан воз кечиш асосида эмас, балки умумий соғлом овқатланиш ва етарлича жисмоний машқлар асосида ташкил қилиш керак. Бунда сиз яхшироқ натижаларга эришасиз!

Манба: Daryo.uz